Термиз Давлат университети

АБДУЛЛА КАХХОР ВА МУСТАКИЛЛИК ДАВРИ УЗБЕК АДАБИЁТИ

Термиз-2007

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

АБДУЛЛА КАХХОР ВА МУСТАКИЛЛИК ДАВРИ УЗБЕК АДАБИЁТИ

Атокли адиб Абдулла Каххор таваллудининг 100 йиллигига багишланган маколалар туплами

Термиз-2007

Узбек адабиёти кафедраси доценти Жума Хужакуловнинг умумий тахрири остида
Такризчилар:
ф.ф. д., профессор Умарали Норматов,
ф.ф.н. Бобоназар Муртазоев
Туплаб нашрга тайёрловчи ва масъул мухаррир:
ф.ф.д., профессор в.б. К.Жураев.
2007 йилда атокли адиб Абдулла Каххор тугилган кунга 100 йил тулади. Шу муносабат билан мухтарам Юртбошимизнинг ёзувчи таваллудини кенг нишонлаш хакидаги Карори эълон килинди. Жойларда тайёргарлик ишлари кизгин кетмокда. Жумладан, Термиз давлат университети профессор-укитувчилари хам катта анжуман утказишни режалаштиришди. Республикамизнинг таникли олимлари билан хамкорликда илмий-назарий маколалар тайёрлашиб, алохида туплам нашр эттиришни максад килиб олишди.

Мазкур мажмуага Абдулла Каххор хаёти ва ижодига оид илмий маколалар жамланган булиб, ундаги янгича караш ва фикр-мулохазалар бугунги каххоршунослик сохасининг баъзи кирраларини тулдиришга хизмат килади.
Тупламга кирган маколаларнинг илмий савияси ва келтирилган фактлар учун муаллифларнинг узлари масъулдирлар.

Тахририят

I. АБДУЛЛА КАХХОР ВА МИЛЛИЙ УЗБЕК АДАБИЁТИНИНГ ТАРАККИЁТИ
АДИБ ШИЖОАТИ
Умарали Норматов,
филология фанлари
доктори,профессор
(Тошкент)
Абдулла Каххор 1963 йили «Шижоат хакида» маколасида «Агар ёзувчининг ахлок кодекси тузиладиган булса, мен халоллик билан шижоатни биринчи модда килиб куяр эдим, чунки ёзувчининг бошка хамма хислатлари унинг кай даражада халол, накадар шижоатли зехнига богликдир», деб ёзган эди. Бу гап шунчаки угит, курук шиор булиб колмади. Адибнинг узи бутун ижодий, ижтимоий фаолияти давомида, то умрининг сунгги дакикаларига кадар айни шу «кодекс»га амал килди. Бу ноёб истеъдод сохибининг умр йули халолликка асосланган шижоатлар силсиласидан иборат.
Сафдошлари Ойбек, Г.Гулом, Х.Олимжон, Миртемирлар каби А.Каххорнинг кизгин ижодий фаолияти ХХ асрнинг энг фожеий палласида, мудхиш 30-50-йиллар шароитида, мустабид яккахоким мафкура, шуро адабий сиёсати тазйики остида кечди. Бу хол ёзувчининг ижодий такдирида муайян асоратлар колдирди. Айни пайтда Оллох берган беназир истеъдод, ноёб шахсий фазилатлар, узига хос уткир нигох, катъият, ирода-бардош, халоллик ва шижоат туфайли замона зугуми, талотумларидан юкори кутарила олди. Адибнинг дилбар хикоялари унга катта шухрат келтирди, «Синчалак», «Утмишдан эртаклар» киссалари, «Сароб», «Кушчинор» романлари, «Шохи сузана», «Тобутдан товуш» комедиялари, уткир публицистик чикишлари, адабий-танкидий маколалари, заргарона таржималари аср адабиёти, маънавий-маданий хаёти тарихида ёркин ва учмас из колдирди.
Абдулла Каххор «Сароб» романини ёзишга киришганида 23 ёшда эди, 25 ёшида уни ёзиб тугатди. Утган аср 20-йиллари урталарида ижодини бошлаган, бир катор хикоя, фельетонлар машк килиб юрган ёш каламкашнинг бирданига роман жанрига кул уриши катта жасорат эди. Биламизки, уша кезлари Абдулла Кодирийнинг кулма-кул булиб укилиб турган романлари тарихий утмишдан олиб ёзилган. Абдулла Каххор эса хали адабиётда бутунлай «очилмаган курик»ка - замонавий мавзуга, айни 20-йиллар хаётига кул уриб, махорат бобида Кодирий романларидан колишмайдиган асар яратишга муяссар булди. Устоз Озод Шарафиддинов бу асарни хакли равишда «Уткан кунлар»дан кейинги «иккинчи чукки» деб атаган. Бу романнинг уша кезлари жахон адабиётида пайдо булган Ф.Кафканинг «Жараён», М.Горькийнинг «Клим Самгиннинг хаёти», М.Шолоховнинг «Тинч Дон» асарлари билан бир катор муштарак жихатлари бор. Асарда замоннинг энг уткир муаммоси- тоталитар режим шароитида шахс кисмати муаммоси каламга олинади. «Сароб» муаллифи Октябр тунтаришидан сунг улкада, хусусан, ижодий зиёлилар хаётида содир булган талотумларни, «икки тулкин» кураши жараёнида шахс рухиятида кечган зиддиятлар силсиласини фавкулодда бир махорат билан курсатади. Асар бош кахрамони Саидий бир миллат фарзандларини икки кутбга ажратиб ташлаган шароитда шуролар томонида туриб шуро одами, аксилинкилобчилар сафига кириб аксилинкилобчи булолмайди; шахсий хаётда хам бахтини тополмайди. Аслида бахт учун тугилган, хар жихатдан баркамол икки ёшнинг-Рахимжон Саидий билан Мунисхоннинг мудхиш мухитда ушалмай колган, сароб булиб чиккан, пировардида барбод булган орзу-умидлари ифодаси укувчини ларзага солади. Дадил айтиш мумкинки, «Сароб» жахон адабиётидаги увол булган умр, хазон булган мухаббат хакидаги энг сара асарлар каторида туришга хар жихатдан хакли.
Абдулла Каххор 30-йилларнинг иккинчи ярмида асосан хикоя жанрида калам тебратди, уша кезлари бирин-кетин «Анор», «Бемор», «Угри», «Адабиёт муаллими», «Санъаткор» каби хикояларини эълон этди. Бу асарлар хам улкан ижодий жасорат, шижоат махсули сифатида майдонга келди. Айни шу асарлар туфайли муаллиф узбек миллий хикоячилигининг асосчиси, хикоя устаси деган ном олди. Умрининг охирига кадар бу жанрга содик колди. Каххорнинг хикоялари, мана, етмиш йилдирки, укув дастурларидан тушмай келади, улар жахоннинг куплаб тилларига таржима этилган, факат узимизда эмас, хорижий мамлакатлар танкидчилигида хам жахон новеллистикасининг энг яхши намуналари каторида турадиган асарлар сифатида эътироф этилган.
Адиб «Анор», «Бемор», «Угри» каби хикоялари номлари остига «Утмишдан» деб ёзиб куйган. Бирок бу хикояларда каламга олинган ходисалар, инсоний жумбоклар утмишгагина дахлдор эмас, балким хамма замонларнинг муаммосидир. Ёзувчи кафтдек хикоя сатхида ижтимоий тенгсизлик, кули кискалик, каллоблик азобини чеккан, чекаётган оддий одамларнинг калб изтиробларини, дарди дунёсини куз олдингизда худди суратдагидек ёркин гавдалантириб беради, улар бир умрга хотирангизда урнашиб колади, сизни уй-мушохадаларга ундайди; хикояларга эпиграф килиб олинган уша асарларнинг асл мохиятни ифода этувчи «Уйлар тула нон, оч-нахорим болам. Ариклар тула сув, ташнаи зорим болам», «Осмон йирок, ер каттик», «Отнинг улими итнинг байрами» жумлаларида намоён булган туйгу-фикрлар калбингизни тугёнга солади.
Абдулла Каххорнинг утмишдан олиб ёзган хикоялари яна бир жихатдан эътиборга сазовор. Хикоялардаги жабрдийдалар, муте, ночор, хурланган одамлар кисмати билан танишганда, бир томондан, улар холига бехад ачинасиз. Иккинчи томондан, беихтиёр Чулпоннинг «Тириксан, улмагансан. Сен-да одам, сен-да инсонсан» деган сатрлари ёдга тушади. Шахс эрки, хукуки, мутелик, куллик психологияси ифодаси талкини бобида ХХ аср адабиётида Чулпон анъаналарини энг изчил давом эттирган адиб айни шу Каххорнинг узидир. Адибнинг юкорида тилга олинган хикоялари, кейинрок яратган «Утмишдан эртаклар» персонажлари худди Чулпондаги каби мустабид тузум шароитида инсон шаънини, кадрини, хак-хукукини поймол этилишига карши узига хос исёндир.
Абдулла Каххор киссалари, айникса, «Синчалак» билан «Утмишдан эртаклар» ёзувчига катта шухрат келтирди. «Синчалак»да ХХ асрда халкимиз босиб утган тарихий йул, аникроги, аёллар кисмати билан боглик мураккаб зиддиятли ходисалар узгача нигох, ажиб бир киноялар оркали бадиий идрок этилади. Киссадаги Каландаров образи ХХ аср узбек адабиётининг жиддий кашфиёти, Каххор реализмининг буюк эхсонидир. Таникли каххоршунос олим О.Шарафиддинов таъкидлаганидек, Каландаров тимсолида тоталитар тузумнинг ичдан чириган, чукур таназзул холатини кечираётгани курсатилган, бу таназзул факат иктисод характерга эмас, биринчи галда, ижтимоий-психологик мохиятга эга эканлиги хам очилган.
«Утмишдан эртаклар» ёзувчи ижодининг узига хос якуни, сунгги чуккиси булди. Гарчи «Утмишдан эртаклар»дан кейин хам бир катор хикоялар, «Мухаббат» киссаси яратилган, уларда каххорона битилган сахифалар булса-да, бадиий етуклик жихатидан «Утмишдан эртаклар» билан тенглаша олмайди. Киссада каламга олинган муаллиф болалигида бошдан кечирган «укувчида жуда огир таассурот колдирувчи» зулмат- «тарихнинг маломатли сахифалари», «кора буёклар»нинг куюклиги, нурли жихатларнинг заифлиги нуксон эмас, асарнинг узига хос хусусияти, аникроги, фазилатидир. Кискаси, узбек адабиётида маънисиз хаётнинг бу хилдаги мудхиш манзаралари хеч качон бу кадар шафкатсизлик билан ифода этилган эмас. Ёзувчи хакикат олдида уз якинлари, хатто отасини хам аямайди. Бу жихатдан «Утмишдан эртаклар» жахон янги адабиётининг ноёб бадиий дурдоналари каторидан урин олишга хаклидир.
Абдулла Каххорнинг сахна асарлари хам адиб ижодий меросида, ХХ аср узбек адабиёти, театр санъати, миллий комедиячилигимиз тарихида узига хос урин тутади. Комедиялари орасида айникса иккитаси катта шухрат козонди. 60-йиллар бошларида сахна юзини курган тоталитар режимнинг асл киёфасини мардона курсатган, режим етиштирган ажиб тоифа кимсалар тимсолини мохирона курсатган «Тобутдан товуш» сатирик асари бутун республикани ларзага солди. Томошабин уни олкишлар билан кутиб олди, бирок бу сахна асари юкори доира одамларининг кескин каршилигига учради. Унга хамлалар уюштирилди. Асар томошаси тухтатиб куйилди. Жохил кимсалар «Тобутдан товуш»ни «Сунгги нусхалар»га айлантиришга муваффак булдилар.
Драматургнинг ун йил бурун 50-йиллар бошларида дунё юзини курган «Шохи сузана» комедияси жахон кезган асар сифатида тарихда колди. Асар узимизда, собик иттифок республикаларининг 70 дан ортик машхур театрларида, хорижий мамлакатларнинг 30 дан ортик театр сахналарида намойиш этилди.
Хуш, «Шохи сузана»нинг бундай довруги сабаби нимада? Орадан ярим асрдан мулрок вакт утиб, унча-мунча ок-корани таниб, адабий-танкидий тафаккурдаги эврилишларни сархисоб килиб «Шохи сузана» довруги сирлари уз даврида айтилганидек, унинг илгор замондошлар образини яратганлигида, одамларнинг чулни узлаштиришдаги шижоати ифодасида, асарнинг «кахрамонлик комедияси» эканлигида, хаётдан оркада колган, «колок» кимсалар устидан кулиб, уз утмиши билан хайрлашаётганида эмас, балки уша «колок» кампирлар сиймосида тажассум топган миллатнинг менталитетида, онажонларимиз табиати- бор бисоти, улуглиги ва ожиз томонлари, уйлаш, фикрлаш тарзи, самимияти фавкулодда бир махорат билан бадиий кашф этилганида экан. Онажонларнинг «колоклик», «эскича тушунча» булиб туюлган аксар гап-сузлари, хатти-харакатлари, кирк йиллик турмуши, кушничилик, «намоз укимаса хам жаннати одамлар» булган эрлари хакидаги хотиралари ажиб самимият, теран инсонийлик туйгуси билан йугрилган. Жамики ожиз, кулгили жихатлари билан улар уз кадри, шаънини баланд тутадиган мехри дарё асл узбек аёлларидир. «Уткан кунлар»дан, Узбек ойимдек ноёб онахонидан махрум этилган узбек томошабини гуё Холнисо ва Хамробувилар тимсолида йукотган бисотини топгандай, маънавий ташналигини кондиргандай булди. Жахон томошабинлари эса уша онажонлар тимсолида мустабид тузум талотумлари гирдобида узлигини, шаънини, калбини саклаб кололган хакикий узбекни курди ва уларга койил колди.
Каххорнинг Сталин вафотидан кейинги ун йилдан ортикрок хаёти ва ижодий фаолияти гоят сермахсул ва самарадор булди. Шахсга сигиниш, мустабид сиёсатнинг танкид остига олиниши, мамлакатда кисман демократияга йул берилиши туфайли Абдулла Каххор узини эркин хис эта бошлади. Узбек халкининг, хусусан, миллатнинг купчилигини ташкил этган пахтакор дехконнинг ночор ахволи, пахта далаларида одамларнинг кийналаётгани, аёлларнинг майиб булаётгани, болаларнинг пачок булиб усаётгани хакида бонг уради. «Мавсумда бир неча тонна пахтани битталаб териш, шунча юкни буйнига осиб, неча юзлаб километр йул босиш учун афсонавий Рустамнинг хам куввати етмайди» дейди адиб, мана шу юмушни кишлокдаги узбек аёли адо этаётганидан надоматлар чекади. Мустабид сиёсатнинг нохуш окибатлари-«купгина оилаларда болалар уз она тилисини мутлако билмаслиги», бу хол «ота-онани заррача хам ташвишга солмаётгани», «баъзи бир оилаларда бола уз она тилисида гапиргани номус килаётгани», шу нарса «интернационализм» деб аталаётгани хакида 60-йилларда дангал гапириш- бу хазилакам иш эмас эди. Эл-юрт, миллат, миллий адабиёт, она тилининг софлиги йулидаги жонбозликлари, адабиётдаги халтурага карши чикишлари, бу борада ёзувчиликка даъвогар энг юксак мартабадаги шахсларни хам аямаслиги-чиндан-да катта жасорат эди. Абдулла Кодирий таваллудининг 70 йиллигига багишлаб утказилган анжуманда сузлаган нутки, Кодирий каби буюк сиймоларни бахолашда «культ даври кокиб кетган темир козик атрофидан йирок кетилмаётгани» хусусидаги аччик истехзоси, узининг олтмиш ёшлик тантанасидаги нутки- булар аждахо комига узини тутиб бериш билан баробар эди. Абдулла Каххор бунга журъат эта олди.
Бундай шижоат, журъат республикадаги маънавий, адабий хаётга кучли таъсир курсатди, унлаб ижодий зиёлилар кузини очди, хусусан, ёш истеъдодлар кунглига ут солди, мустабид хукмдорларни эса хушёр торттирди, талвасага солди. Каххор шижоати, хак сузи, шахсий ибрати билан виждонли, чин истеъдод сохибларини худди оханрабодек узига тортди. Уша кезлари Каххор атрофида О.Ёкубов, П.Кодиров, Э.Вохидов, А.Орипов, У.Хошимов, Ш.Холмирзаев каби унлаб ёш истеъдодлар, М.Кушжонов, О.Шарафиддинов каби етук адабиётшунос танкидчилар уюшган эди. Каххор миллий адабиётдаги соглом кучларнинг рахнамосига айланди. Айни ана шу соглом кучлар ХХ аср иккинчи ярми миллий адабиётимизнинг даргаларига айландилар. Каххор рухи, Каххорона шижоат мустакиллик йилларига хам етиб келди, бу рух янгича куринишда давом этаётир.
Президентимизнинг «Узбекистон халк ёзувчиси Абдулла Каххор таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тугрисида» деб чикарган Карори адибнинг ана шундай улкан шижоатларига берилган муносиб баходир.

КУЛОГИ ХАЛК КУКСИДА БУЛГАН ЁЗУВЧИ
Наим Каримов,
филология фанлари
доктори, профессор
(Тошкент)
ХХ аср узбек адабиётининг пешкадам намояндаларидан бири Абдулла Каххор нафакат хаётни кузатиш, вокеликда кечаётган жараёнларга муносабат билдириш, балки халк тили ва дилининг таржимони булишга интилган адиб сифатида шухрат козонган.
Хозирги узбек адабиёти намуналарини укиган китобхон Гафур Гулом ва Ойбек авлоди ижод майдонига кириб келган вактда Абдулла Кодирий, Фитрат, Чулпон ва Хамзанинг ижодий жасорати билан замонавий наср, шеърият ва драматургия шаклланиб улгургани, бой тажрибага эга булган жахон адабиётига эса эндигина дарча очила бошлаганини билмасликлари мумкин. Вахоланки, ХХ асрнинг бошларига келиб, факат миллий адабий анъаналар хисобига узбек адабиётини ривожлантириш ва уни жахон адабий жараёнининг таркибий кисмига айлантириш амри махол эди. Масаланинг мураккаб томони шунда эдики, узбек ёзувчиларининг хар иккала авлоди Европа халклари тилларини билмас ва шу тилларда ижод килган ёзувчиларнинг бадиий тажрибаси ва ижодий ютуклари билан бевосита танишиш имкониятига эга эмас эди. Аммо Узбекистоннинг уша пайтда СССР таркибида булганлиги ва аксар жахон адабиёти дурдоналарининг рус тилига таржима килинганлиги ёзувчиларимиз олдида турган вазифани бажариш имконини берди.
Адабий жамоатчилик Чулпоннинг 1925 йили «Маориф ва укитувчи» журналида босилган «Улуг хинди» маколасини яхши билади. Бу маколадаги шоирнинг «Кунгил янгилик кидирадир», деган сузлари шу вактда ижод эта бошлаган аксар калам ахли учун хам бегона эмас эди. Эхтимол, 1924 йилда ижодини «Ой куйганда», «Салла тун», «Эшонимнинг бошларидан утганлари» сингари хажвий шеърлар билан бошлаган Абдулла Каххорнинг хам янги бадиий-услубий имкониятларни ахтара бошлашига Чулпоннинг худди шу маколаси туртки бергандир. Хар холда у уз олдига катта максад куйиб, бири насрнинг, иккинчиси эса назмнинг «пир»лари булган Абдулла Кодирий ва Чулпон таъсиридан холи бир майдонда ижод килмокчи булди.
Абдулла Каххорнинг узи хакидаги маколаларидан шу нарса маълумки, у 1925 йили Тошкентга кучиб келиб, хозирги «Узбекистон овози» газетасида ишлаб юрган кезларида узидан уч-турт куйлакни ортик йиртган, узбек тилини пухта билган Павел Шафрин деган университет талабаси билан танишган. Шафрин булажак адибни университетнинг ишчилар факультетига хамма фанлардан тайёрлаш билан бирга унинг Гоголь ижоди билан танишишига сабабчи булган. Хали рус тилини яхши билмаган Абдулла Каххор улуг рус адибининг «Иван Иванович ва Иван Никифирович ораларида булиб утган низолар» киссасини Павелнинг кистови билан кайта-кайта укиб, хатто ёд килиб олган. «Бу китоб,- деб ёзган эди у «Биринчи домлам» деган маколасида, -менга, бир томондан, рус тилини урганишда, иккинчи томондан, мени янги бир оламга, китобга эмас, хаёт одамларнинг товуши эшитилиб, киёфаси яккол куриниб турган, уларнинг ички дунёсини ойнадай акс эттирган адабиёт оламига етаклади».
Абдулла Каххор Чулпон айтган ва узи ахтарган янгиликни «хаёт одамларнинг товуши эшитилиб, киёфаси яккол куриниб турган, уларнинг ички дунёсини ойнадай акс эттирган адабиёт олами»-рус мумтоз адабиётидан топди. Абдулла Каххор ёзувчи сифатида шаклланаётган ижтимоий-маданий давр хам ундаги ана шу майлнинг авж олишини такозо этди. У 1935 йили «Сароб» романи учун энг яхши насрий асарлар танловида мукофот олгач, Москва ва Ленинград шахарларига бориб, у ердан рус ва Гарб ёзувчиларининг бир дунё китобларини олиб келди. Шу китоблар орасидан илк бор укигани Чехов асарлари Абдулла Каххорга шу даражада самарали таъсир курсатдики, хатто унинг асарларидан буюк рус адибининг «хид» и келадиган булди.
Абдулла Каххор Чехов тугилган куннинг 100 йиллиги муносабати билан 1960 йилда ёзган «Устод» номли жажжи маколасида бу холни куйидагича эътироф этган: «Мен кулимга калам олиб рус адибларидан мадад сураган вактларимда буларнинг купига эришганман, лекин услубда менга хеч ким Чеховчалик таъсир курсатган эмас». Адиб худди шу йили ёзган «Муборак кузойнак» деган маколасида эса шу жараённинг кандай бошлангани ва кандай кечгани хакида бундай маълумот берган:
«Бундан йигирма беш йил бурун (яъни 1935 йилда- Н.К.) мен у кишининг инкилобдан олдин босилиб чиккан 22 томлик асарлари тупламини кулимдан куймасдан укиб чикдим. Шунда аломат ходиса юз берди: шу билан мухтарам устод менга муборак кузойнакларини бердилар-у: «Мана буни такиб, уз халкингнинг утмишига назар сол», дедилар.
Устоднинг муборак кузойнакларини такиб, халкимнинг утмишига карадим. Бир томонда-темир йул гайкаларини бураб олган «ёвуз ниятли киши» Денис, иккинчи томонда-откоровул юр деса юрган, тур деса турган, устидан ошириб ук узганда киприк кокмаган «баттол угри» Бабар! Булар замона дарахтида етишган бир олманинг икки палласи эди.
Шундай килиб, болалигимда зехнимга чукиб колган хотиралар уйгонди, юзага чикди, уша вактдаги халк хаётини куз олдимга келтирди. Шунинг натижаси булиб гам-гуссага тула «Угри», «Томошабог», «Бемор», «Анор»- уз вактида ёзилмай колган хикоялар вужудга келди.
Мен хикоячилик хунарининг алифбесини хам шу муборак кузойнак билан укиганман».
Миллий анъана ва кадриятлар эъзозланиб, хатто тавоф этилаётган хозирги вактда адибнинг бу эътироф сузлари кимгадир эриш туюлиши табиий. Кимдир бу сузларни одатда юбилей муносабати билан айтиладиган ва муболагадан холи булмаган сузлар сифатида талкин килиши мумкин. Яна кимдир: «Абдулла Каххорга, биринчи навбатда, Абдулла Кодирий ижоди махорат мактаби булиб хизмат килган, аммо уша пайтда бу хакда огиз очиш хам хатарли эди», дейиши хеч гап эмас.
Гап шундаки, Абдулла Каххор ижодининг дастлабки даврида, худди Чулпондек, адабиётимиздаги бир хилликдан кочишга, янги ижодий уфкларни забт этишга интилди. Такдир худди шу пайтда унга Гоголь ва Чехов сингари рус ёзувчилари ижоди билан якиндан танишиш имконини берди. Чеховни кашф этиш, унинг ортикча безаклардан холи, сикик, узига хос услубини урганиш натижасида Абдулла Каххорнинг на Абдулла Кодирий, на Чулпон, на Ойбекнинг услубига ухшамаган ижодий услуби шаклланиб борди. Бу услубнинг Чеховнинг услубига якинлиги эса шубхасиздир…
Адиб юкорида тилга олинган маколаларининг бирида Чехов ижодининг узига энг манзур булган хусусияти хакида сузлаб, бундай деган: «Куп суз ёлгоннинг юзини пардозлаш учун керак. Хакикат шундай жононки, пардоз унинг хуснини бузади. Устод Антон Павловичнинг кузни камаштирадиган гузал хикояларини кайта-кайта укиб, буларнинг гузаллик сирини ахтарганимда шу фикрга келган эдим». Агар ана шу сузларни ёдда тутган холда Абдулла Каххор асарларини укисак, хар иккала адибнинг ижодий услуби ва шу услубнинг тамал тоши-эстетик карашларидаги якинлик хам яккол куринади. Аммо бу хол узбек адибининг адабиётимиз олдидаги буюк хизматларини асло камситмайди. Зероки, агар шоир ва ёзувчиларимиз рус ва жахон адабиётининг энг яхши анъаналаридан, Шекспир, Гёте, Бальзак, Пушкин, Тагор сингари мумтоз адибларнинг бой тажрибаларидан бахраманд булмаганларида узбек адабиёти хозирги тараккиёт даражасига, шак-шубхасиз, эришмаган буларди.
ххххх
1924 йил август ойининг бошларида Куконда руй берган вокеа Абдулла Каххорни ларзага келтирди. Уша куни ярим тунда ой тутилишини курган ахоли, худди киёмат койим булаётгандек, вахимага тушиб, шовкин-сурон кутарди. Катталарнинг бакириб-чакиргани, болаларнинг йиглагани, сигирларнинг маъраб, итларнинг увлагани оламни бузди. Хамшахарларининг илм-фан асрида оддий табиат ходисасидан жазавага тушиб, узларини урта асрларда яшаган оми оммадек курсатиши унча-мунча хажвий шеърлар ёзиб юрган йигитни хам кулдирди, хам уйлатди. У дастлаб шунга ухшаш шармандали холлар тугрисида хажвиялар ёзди. «Норин шилпик» тахаллуси билан «Муштум» журнали сахифаларида эълон килинган бу хажвиялар оркали у танилиб, таниш-билишлари уртасида шухрат козона бошлади. Хатто Тошкентга, республиканинг марказий газетасига ишга таклиф этилди. Лекин ёш каламкаш хаётида шундай учрашувлар ва вокеалар юз бердики, у шу учрашув ва вокеалар таъсирида нодонлик ва жахолат иклимида яшаётган хамшахарларини олга етаклаш, фан ва маданият меваларидан бахраманд килиш, бунинг учун эса, аввало, улар каршисига кузгу тутиб, шу кузгуда улар онги ва хаётидаги кусурларни акс эттириш лозим деб топди. Хуллас, у, Абдулла Кодирий ифодаси билан айтсак, утмишнинг кирли сахифаларини вараклашга киришди. Шу тарзда утмиш мавзуи Абдулла Каххор хикояларининг бош ва устувор мавзуи булиб колди.
Агар Абдулла Кодирий уз вактида фельетонлар кироли сифатида машхур булган булса, Абдулла Каххор хикоя жанрининг устаси сифатида донг козонди. Аммо унинг хикоянавислик махорати утмиш мавзуига багишланган асарларида, айникса, намоён булди. Бунинг сабаби ёшлик йилларида курган, эшитган гайритабиий вокеаларнинг, Бабар сингари ажабтовур кишиларнинг адиб хотирасига бир умрга мухрланиб колганидир.
Абдулла Каххорнинг айтишича, унинг хикоялари саксонга якин булиб, шулардан атиги 16 тасигина олти жилдлик «Асарлар» тупламига кирган, холос. Ана шу 16 та хикоя орасида «Дахшат», «Анор», «Бемор», «Угри», «Жонфигон», «Минг бир жон» сингари адабиётимизнинг олтин фондидан урин олган асарлар борки, уларнинг хар бирида Абдулла Каххорнинг нафакат хикоянавислик махорати, балки инсоний мохияти хам мана мен деб туради. Шу хикояларнинг бири- «Минг бир жон» да ун йилдан бери тушакдан турмаган, умрининг аксар булаги касалхонада утаётган Мастура образи яратилган. Иттифоко у билан бир пайтда касалхонада даволанаётган кишилар хаста аёлнинг эри борлиги ва шу эри унга ун йилдан бери караётганини, хозир хам у билан бир хонада хотинига парвона булиб яшаётганини эшитиб, шу хаста аёл ва унинг вафодор эрини курмокчи буладилар. Хожи ака (хикоя кахрамонларидан бири) аёлнинг юзидаги улим шарпасини курибок хушидан кетгудек булиб, хонадан аранг чикиб кетади. «Уч кунлиги борми-йукми» булган аёл колган икки марднинг хам ичида руй бераётган галаённи сезиб, уларга турли хазил-хузуллар билан «таскин беради». «Ташрифчилар» дан яна бири Мастуранинг улим билан кахрамонона курашаётганини куриб: «Бу хотиннинг жони битта эмас, минг битта!…Хозир тугаб колган шамдай липиллаб ёнаётган жони башарти сунган такдирда хам, колган мингтасини ёкиб, кейин сунади»,-дейди кечаси уйкуси кочиб. Аслида бу сузлар гарчанд кахрамонлардан бирининг тили билан айтилган булса-да, унинг эмас, балки муаллифнинг Мастура Алиеванинг темир иродаси хакидаги сузларидир, унинг иродаси кучига берган юксак бахосидир..
Абдулла Каххор «Минг бир жон»да тасвир этилган аёлни яхши билган, уни, худди Хожи ака сингари, касалхонада курган. Умуман, унинг аксар хикоялари хаётда руй берган вокеалар асосига курилган ва уларда аксар холларда адибни узок йиллардан бери ранжитиб, иккинчиси эса хайратланиб келаётган кишилар образи яратилган «Минг бир жон»да тасвир этилган аёл 20-30- йилларда машхур булган узбек хотин-кизларидан бири Турахон аянинг кизи Журахон эди. Журахон ун йил дард чекиб, ахийри, шифо топмай, вафот этиб кетган. Аммо унинг ун йил давомида хасталик билан мардона олишгани, эшикдан эмас, тешикдан кириб келмокчи булган улимга чап бериб келгани адибни хайратга солган. Унинг назарида, Журахон сингари иродали аёллар улимни хам енгишлари мумкин. Ана шу хаётбахш фикр Абдулла Каххорни шу хикояни ёзишга илхомлантирган. У айни пайтда факат ун йил давомида хасталик билан олишган Мастура образинигина эмас, балки хаста хотинини тарк этмай, эрлик мехр-мухаббати билан унинг кучига-куч кушган Ахмаджон образини хам кахрамонлаштирган.
Аслида 1956 йилда ёзилган бу асар Абдулла Каххор учун характерли эмас. У, айникса, утмиш мавзуида ёзилган хикояларида бирор вокеа ёки кахрамон образини тасвирлаш оркали утмишнинг кирли томонларини, узида шу утмишни мужассамлантирган кишиларни фош этишни уз олдига максад килиб куйган. Юкорида тилга олинган хикояларда худди шу тамойил устуворлик килади.
Маълумки, адибнинг болалик ва ёшлик йиллари «катта-катта, огир ва шафкатсиз вокеалар юз бериб турган вактлар» га тугри келган. У ота-онаси билан бирга кишлокма-кишлок кучиб юргани сабабли «купгина фожиали ходисалар»ни курган ёки эшитган. Масалан, «Анор» хикоясининг майдонга келишида Бувайдада руй берган вокеа «хамиртуриш» булиб хизмат килган. Бу хикоядаги Туробжон уларга кушни булиб, асл исми Бабар булган. Бабарнинг бирдан-бир толеи, Абдулла Каххорнинг айтишича, дунёга келиб яхши курган кизига уйланганидир… Хикояда унинг ана шу кувончли кунлари тасвир этилади. Аммо унинг хаётидаги «энг бахтли дакикаларини хам йукчилик татитмаган»-бечора Бабар бошкоронги хотинига иккитагина анорни хам олиб бера олмаган. Хикоя кахрамони Туробжон хам хотинининг ана шу арзимаган талабини кондиришга ожизлик килади, кийналади, ночорлигидан асабланиб, хотинини тепишгача боради. Шундан кейин уйидан чикиб кетган Туробжон алламахалда каттагина бир тугунни кутариб келади.
У Муллажон козининг богига угирликка тушган эди.
Хикоя бундай сузлар билан тугайди:
«У тугунни уйнинг уртасига ташлади. Бир чойшаб анор хар томонга юмалаб кетди, бир нечаси обрезга тушди. Туробжон хотинига каради. Унинг рангини куриб хотини куркиб кетди- бу кадар окарган! Туробжон утириб пешонасини ушлади. Хотини югуриб олдига келди ва елкасига кулини куйди.
-Каёкка бордингиз?-деди энтикиб.-Нима килдингиз?
Туробжон жавоб бермади. Унинг вужуди титрар эди».
Бу хикояда тасвирланган вокеа хам, кахрамон хам айни хаётдан олинган. Абдулла Каххор Бабар-Турсуналининг угирлик килишга бир томондан, йукчилик, иккинчи томондан эса, хотинига булган мехр ва шафкат мажбур килганини яширмайди. У хатто маколаларининг бирида шу хакда: мулохаза юритиб: «Менимча, Туробжон бу ишни килгани йук, зотан, угирлик килиш кулидан келадими! Лекин яна писанда киламан, хар нечук бу вокеани ичимдан чикарганим йук», деб ёзган ва яна бундай кушимча килган: «Менинг онам хам бошкоронги булганини эслайман. Хикояда айтилган бог эсимда бор, бизнинг ховлидан анча нарида, Олим саркорнинг боги эди».
«Анор» хикояси «Минг бир жон» дан роса йигирма йил аввал, 1936 йилда ёзилган. Дарвоке, адибнинг энг яхши хикоялари ана шу йигирма йил оралигида дунё юзини курган. Бу хикояларнинг аксарида кандай вокеалар тасвирланган ва кандай кишилар образи яратилган булмасин, уларни, асосан, бир нарса-Туробжонни угирлик килишга мажбур этган, унинг бошкоронги хотинини эса икки дона анорга зор килган утмишни коралаш пафоси бирлаштириб туради. Бадиий тафсиллар устаси Абдулла Каххор сунгги хикоясида ана шу гояни анор тафсили оркали катта махорат билан ифодалаган.
Хикоя шундай бир жанрки, бу жанр табиатини чукур хис этган ва муайян адабий тажрибага эга булган киши катта эпик жанрларда хам ижод килиши мумкин. Умуман, хикоя аксар ёзувчилар учун кисса ва роман жанрларига утишда дастлабки погона булиб хизмат килади.
Шу нарса гаройибки, Абдулла Каххор, бошка хамкасбларидан фаркли уларок, хали хикоя жанрининг конун-коидаларини тула эгалламай туриб роман жанрига кул урган. Агар «Сароб» романининг 1930 йилда бошлангани ва 1933 йил охири-1934 йил бошларида якунланганини эътиборга олсак, шу давргача ва хатто шу даврда хам адибнинг бирорта эпакали хикоя ёзмаганини курамиз. Абдулла Каххор, хатто, шу турт йил ичида хам ёзган «бир канча катта-кичик хикоялари»ни «хикоячиликда уста курмаган шогирднинг хар макомда йургалаши», деб эътироф этган. Модомики, адиб «Сароб»ни муайян тайёргарлик боскичини утмай туриб ёзган экан, унинг, кутилмаганда, атокли мунаккид Озод Шарафиддинов томонидан «иккинчи чукки» деб бахоланган романни кандай яратгани жумбокдир.
Сир эмас, мазкур роман ёзилган 30-йилларнинг бошлари синфий кураш деб аталган алгов-далгов вокеалардан иборат бир давр эди. Шу даврда минглаб оилалар «кулок» килиниб, Украинанинг даштларига-ю Козогистонда ташкил этилган мехнат посёлкаларига жунатилган. Канчадан-канча ватандошларимиз аксилинкилобчилик, миллатчилик ва советларга карши таргиботда айбланиб, камокка олинган… Хуллас, халкнинг тинчи, хотиржамлиги йуколган замон эди. «Сароб» ана шундай мураккаб бир шароитда даврнинг ижтимоий буюртмаси сифатида ёзилди. Абдулла Каххорнинг ана шу мушкул ва чигал бир замонда руй бераётган вокеаларни бир изга тушириб тасвирлаши осон эмас эди. Аммо адибнинг катта ютуги шу булдики, у романни ёзишдан аввал Жек Лондоннинг «Мартин Иден» асарини мутолаа килиб, унинг асосий сюжет чизиги (канваси) дан уринли фойдаланди. Кези келганда шуни айтиш керакки, бу икки асар уртасидаги муштаракликка биринчи бор Озод Шарафиддинов эътиборни каратган. Унинг «Абдулла Каххор. Хаёти ва ижодий фаолияти хакида лавхалар»(1988) китобида бу хакда куйидаги сузларни укиймиз: «Жек Лондоннинг бу романи Абдулла Каххорга уз романининг композициясини топиб олишга ёрдам берган. Хар икки романни укиган китобхон улар уртасидаги айрим ухшашликларга эътибор беради. Маълумки, Жек Лондон романининг кахрамони Мартин Иден зодагонлар доирасига мансуб Руфь деган кизни улимдан куткаради. Шу бахона булиб, улар уртасида якинлик пайдо булади. Йигит кизни севиб колади, аммо Руфь оддий табакадан чиккан денгизчи йигитнинг мухаббатини кабул килолмайди. Мартин кизга касдма-касдига йирик ёзувчи булиб етишишга интилади ва бунга эришади. Шундан кейин Руфь унга кунгил куяди. Аммо у кечиккан эди- бу орада Мартиннинг карашлари кескин узгаради, у Руфнинг Мартинни эмас, унинг шухратини севаётганини тушунади ва кизнинг мухаббатини рад килади. Пировардда бу дунёда узининг идеалини тополмаган, узини тушунадиган дил махрамини учратолмаган, барча орзулари ер-билан яксон булган Мартин Иден уз жонига касд килади».
Озод Шарафиддиновнинг ёзишича, «Мартин Иден»ни укигач, Абдулла Каххор хаёлотида пайдо булган турфа характерлар бир сафга тизилгандек, турли тукнашувлар жой-жойини топгандек булади-энди утириб ёзишгина колади, холос. «Шунинг учун хам романнинг дастлабки сахифалари устидаги иш анча равон кечади», деб якунлайди фикрини Озод Шарафиддинов.
Шубхасиз, Абдулла Каххор Мартин Иденни Саидий, Руфни Мунис деб, вокеаларни эса Фаргона водийсига кучирибгина колмаган. У Жек Лондон романининг композицион курилишидан махорат билан фойдаланган холда шундай янги бир асарни яратганки, у узбек адабиёти тарихида дастлабки психологик роман булиб колган.
Одатда Абдулла Каххор тугрисида суз борганда адабиётшунослар уни тугма ва ноёб хикоянавис сифатида бахолайдилар. Бу бахо канчалик тугри ва одилона булмасин, унинг замирида Абдулла Каххор-романнависни камситиш оханги йук эмас. «Сароб» ва «Кушчинор чироклари»нинг адиб хикояларидек машхур булмаганининг сабаби шундаки, биринчидан, бу хар иккала роман атрофида булиб утган бахслар, мутахассисларнинг бу асарлар буйича ягона фикрга келмаганлари, уларнинг оммалашишига салбий таъсир курсатган булса, иккинчидан, бу хар иккала асарда тасвирланган тарихий даврнинг ута мураккаб булганлиги ва уша даврда кечган вокеалар талкинининг хозирги карашлар билан у кадар уйгун эмаслигидир.
Хар бир ёзувчи-уз даврининг фарзанди. У, истайдими ё йукми, давр унинг асарларига уз мухрини босади. Факат улуг санъаткорларгина уз даврининг мафкуравий чегараларини ёриб чикиб, келажак авлодлар билан хам узок мулокотда буладилар.

хххххх
50-йилларда шахсга сигиниш фожеали окибатларининг фош этилиши ёзувчиларга сталинизм даврида руй берган сиёсий-ижтимоий ва маданий вокеаларга янгича назар ташлаш, бир оз булса-да эркин нафас олиш ва ижод килиш имконини берди. Абдулла Каххор шу даврда «Огрик тишлар», «Тобутдан товуш» комедияларини ёзди, умрининг сунгги кунларида эса «Зилзила» киссасини ёза бошлади. Адабиётда бадиий ночор асарларнинг серобланаётганига, пахта далаларига захарли дориларни сепиш оркасида кишлок ахли сихат-саломатлигининг ёмонлашаётгани ва бу холнинг халк генофондига катта салбий таъсир курсатаётганига, порахурликнинг эса кундан-кунга авж олиб бораётганига карши дадил курашди. Шу даврда у ёзувчининг бурчи факат гоявий соглом ва бадиий юксак асарларни яратишда эмас, балки халк дилининг таржимони булишда, деган тамомила янги ва жиддий шиорни уртага ташлади… «Ёзувчининг кулоги,- деб ёзди у,-хамиша халкнинг куксида булиши, унинг калбидаги хаяжонни дархол сезиши, илгаб олиши, шундан илхомланиши, асарини мана шу илхом, кучли эхтирос билан ёзиши керак. Ушанда ёзувчи халкнинг тили учида турган гапни айтади, халк дилининг таржимони булади». Бу, шу давр адабиёти назарияси учун янгилик эди. Бу, узбек адабиётини янги тараккиёт боскичига олиб чикувчи, унинг халк хаёти билан алокасини янада мустахкамлашга ёрдам берувчи янги эстетик мезон эди.
Абдулла Каххор кейин яратган бадиий асарлари ва публицистик маколалари, хаттоки адабий ва илмий анжуманлардаги чикишлари билан жамият хаётини согломлаштириш ишига муносиб хисса кушди. У юкорида келтирилган фикрини давом эттириб, бундай ёзди: «Ёзувчининг вазифаси яхши асарлар ёзиш, халк дилининг таржимони булиш билангина чекланмайди, унинг вазифасига адабиётни хар кандай бало-казолардан куриклаш, адабиётнинг сергак, жасур посбони булиш хам киради».
Бу сузларни айтган адиб учун адабиётни бало-казолардан саклаш халкни бало-казолардан асраш, деганидир. Зероки, унинг учун адабиёт халкнинг виждони ва халк калбининг кузгуси эди.

АБДУЛЛА КАХХОР ПЬЕСАЛАРИДА КОМИК ХАРАКТЕР ВА БАДИИЙ КОНФЛИКТ
Кудрат Жураев,
филология фанлари доктори
(Термиз )

Хар кандай асарнинг таъсирчан ва мукаммаллиги унинг катта махорат, илхом, талант билан яратилганлигига боглик. Реал хаётий вокелик ва ходисалар, кескин характерли кахрамонлар уртасидаги зиддиятлар, энг мухими, гоявий-эстетик йуналишнинг узига хос тарзда ифодаланиши билан бадиийлик касб этган асаргина куп яшайди ва уз кимматини йукотмайди.
Атокли санъаткор Абдулла Каххорнинг оддий хикоя, очеркидан тортиб, йирик романлари-ю, машхур комедияларигача булган намуналари кайси даврда яратилганлигидан катъий назар бугунимиз, эртамиз учун хам худди тошга битилган достондай таассурот колдиради. Бу холат, айникса, ёзувчининг сахна асарларида яккол кузга ташланади. Хуш, бунинг илдизини каердан ахтармок керак? Аввало, ёзувчининг бадиий махоратига диккатни каратсак. А.Каххор илк асарини ёзиб, матбуотда эълон килганда жуда хам севинган. Лекин айрим нуксонли томонларини хам кейинчалик тан олганлиги маълум. Кетма-кет яратилаётган бадиий намуналарида нималар етишмаётганлигини илгаб бориши билан изчиллик сари интилган. У асарларидаги бадиий компонентларнинг уз урнида кулланилаётганлигига эътиборни каратган. Ижодининг гоявий-эстетик хусусиятларини белгилашда, драматик конфликт табиати билан боглик масалада чинакамига куп укиган, устоз адиблардан сабок олган. Айникса, рус ёзувчилари А.П.Чехов, Н.В. Гоголнинг асарларидан ижобий таъсирланган. Шу нуктаи-назардан караганда, унинг катор сахна асарларида ана шу таъсирчанлик, томошабинда завк-шавк уйготувчи хиссиётли холатлар буртиб куринади.
Драматург, асосан, комедия жанрига ижод килди. Муаллифнинг узи табиатан жиддий, босик, вазмин ижодкор. У ха, деб, бир гапириб, ун куладиганлар хилидан эмас. Лекин комик асарларидаги кахрамонлар хатти-харакатлари, сузлашув нутклари, умуман, диалоглардаги хазил-мутойиба, «кувнок ва беозор кулги» (О.Ш), сатирик ва юмористик хусусиятлар А.Каххор бадиий махорати юксаклигидан далолат бериб турибди. Шу жихатдан караганда, «Шохи сузана», «Огрик тишлар», «Аяжонларим» каби комедияларда турли характерли образларни курамиз. Характер яратиш мушкул иш. Уларнинг орасида яхшилари хам, ёмонлари хам бор. Аристотель узининг «Поэтика» асарида хурактерлардан туртта максадни назарда тутади, яъни «яхши», «узига хос», «хакконий (хаётий)», «изчил» характер булиши керак, дейди. Ана шу тоифалар уз урнида мукаммалликка эришилса, асардаги турли характер эгаларининг хакикий киёфаси китобхон куз олдида намоён булади. Ижодкорнинг максади хам хаётий хакикатни, инсон рухиятига хакконий равишда тасвир этишдан иборат. Бу хакда атокли адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов шундай дейди: «Бадиий адабиёт мохиятан биринчи навбатда инсоншунослик. У инсоннинг феъл-атвори, эътикоди, рухий олами хакида бахс юритади, унинг сийрати ва сувратларини, юрагининг кардиограммасини (уришини), калб манзараларини чизади».
А.Каххор асар яратишдан олдин узок уйлайди, мушохада юритади, танланаётган мавзунинг ижтимоий-ахлокий ахамиятга эга эмаслигини тахлил килади. Катъий карорга келгач, кулига калам олади. «Шохи сузана» («Янги ер») хам ана шундай тарзда мияда пишигандан кейингина руёбга чикди. Мавзу танланди: Курик ва буз ерларни узлаштириш. Ёшларнинг мехнатидаги жасоратлари ва мухаббат саргузаштлари. Жой объекти килиб, Мирзачул танланди. Чулкуварларнинг максадлари хам белгиланди. Асрлар оша какраб ётган чулни богу-бустонга-шохи сузанага айлантириш. Лекин бу хамирдан кил сугиргандек, осон иш эмас. Олдинда канчадан-канча машаккатли ишлар турибди. Шунинг баробарида, хамманинг хам максади бир нуктадан чикавермайди. Турли характерли персонажлар орасида келишмовчилик, зиддиятлар мавжуд. Карама-каршиликларга карамай, табиийки, ташаббускор, янгиликка интилувчилар томонидаги кишилар уз орзу-максадлари сари харакат килишади. Бунда комедия кахрамонлари-Дехконбой ва Хафизанинг катъиятликлари туфайли вокеалар тадрижий равишда ривожлана боради. Фарзандларининг узок чулу-биёбонга кетишларига карши булган оналари-Хамробиби ва Холнисолар изтироб чекишади. Бунинг устига хар иккала ахил ва бир майизни кирк булиб ейишган жонажон кушни булиб, бир-бирларининг кадр-кимматларига етиб келишган кампирларнинг орасидан кора мушук утиб, ёшларни айнитиб, уларни чулга отланишларини бир-бирига тункаши, юз куришмай кетиш даражасига бориб колганликлари билан боглик кулгили холатлар комедиянинг таъсирчанлигини оширганлиги хакикатдан йирок эмас. Куп йиллардан бери биз худди шу гояни илгари суриб келдик. Кекса онахонлар характеридаги нуксонлар устидан кулиб, уларнинг образларини бош режага куйдик. Бирок бундок уйлаб, комедияни ва шу асосдаги спектаклни чукур тахлил килиб курсак, драматургнинг асл максади ёшлар ташаббускорлиги ва бунёдкорлиги йулидаги фидойилигини ва бошка хаётий ходисаларни, янгиликларни курсатишдан иборатлиги яккол кузга ташланади. Бу хакда таникли олим, профессор Умарали Норматов шундай деб ёзади: «Орадан ярим асрдан купрок вакт утиб, унга-мунга ок-корани таниб, адабий-танкидий тафаккурдаги эврилишлар силсиласини сархисоб килиб, «Шохи сузана» довруг сари унинг илгор замондошлар, комсомол, партия рахбар ходими образини яратганлигида, одамларнинг чулни узлаштиришдаги шижоатида, асарнинг «Кахрамонлик комедияси» эканлигида, хаётдан оркада колган колок кимсаларни танкид остига олинганлигига эмас, балки айни уша «Колок» кимсалар-Хамробуви ва Холнисолар сиймосида тажассум топган миллатга хос асл кадриятлар ифодасида, уларнинг бор бисоти, улуглиги ва ожиз томонлари, уйлаш, фикрлаш тарзи, самимияти махорат билан курсатилганида экан». Куриниб турибдики, вакт-бу хакам эканлиги, у утган сайин табиат, жамиятда хусусан, ёзувчи, унинг асарларидаги кахрамонлар характеридан ташкари, шу асарларни мутолаа килувчи китобхон онгида хам усув-узгаришлар содир була боришини таъмин этади. Асар сюжети ривожини куздан кечирганда, комедиянавис ёшлар билан оналар, шунингдек, кирк йиллик кушни кампирлар уртасидаги келишмовчиликлар, бир суз билан айтганда, бошланган можаро аста-секин яхшилик сари бурилади. «Ловуллаб ёнган» кампирлар характерида хаётий хакикатни, давр талабини, ёшлар ва жамоат ташкилотлари рахбарларининг куюнчаклигини тугри тушуниб боришга булган харакат сезила бошлайди. Дехконбой, Хафиза, курилиш бригадаси бошлиги Кузиев, колхоз правлениясининг секретари Салтанат, Омон сингари ёшларнинг таргибот-ташвикотлари, одамлар, хусусан, кекса кишилар онгига таъсир этиб боришлари туфайли уларнинг характерида кескин узгаришлар руй беради. Кушни кампирлар, кудалар муросага келишади. Ораларидаги низолар бархам топади, ёшларга ок фотиха беришади:
«Хамробуви. Чулни обод килиш савоб.
Холнисо. Албатта! Кани, куда, болаларга фотиха берайлик.
Хамробуви. Илохи омин. …Хой, кизим, борганингдан кейин тоганг
менга бетухтов хат килсин!
Хафиза. Хуп.
Хамробуви. Илохи омин… Дехконбой болам, бу тогасиникида турса, сиз бошка жойда туринг… Айб булади».
Диалогдан куриниб турибдики, фарзандларининг чулга кетишлари билан боглик дастлабки куринишлардан куда момолар бир-бирларига айб такашиб, даханаки жанжал килишган булса, орадан куп вакт утмай, гуё йул куйган хатоликларини тездан тушунишиб, орада хеч гап булмагандек, апок-чапок булиб кетишади. Хакикий узбек оналарига хос хокисорлик, ёшлар калбида жуш ураётган гайрат-шижоат, юксак орзу-максадлар, энг мухими, кадр-киммат ва эзгуликни улуглаш каби инсоний сифатлар комедия рухига сингиб кетган. Лекин кахрамонлар характерларидаги бу узгаришлар сип-силлик кечгандай таассурот колдириши баробарида асарда драматик конфликт мохияти анча майин, енгил тасвирланган. Бу ходисада утган асрнинг 50-йиллар бошидаги холатига хос конфликтсизлик назариясининг нукси уриб турганлигини сезиш кийин эмас. Шунингдек, комедияда мансаб, шухрат изидан кувувчи, манфаатпараст шахс-колхоз бригадаси бошлиги Мавлон характери хам чизилган. Мавлон ёш чулкувар- йигит-Дехконбойдан шубхаланиб, у менинг урнимни олиб куяди, деган хадик билан харакат килади ва улар уртасидаги зиддият хам юзага чикади. Бундай холатдан келиб чикиб каралганда, таникли адабиётшунос олим, академик Матёкуб Кушжонов таъкидлаганидек, комедиядаги характерлар, асосан, икки типга ажралади: бири купчилик ишининг фидойилари, бегараз, захматкаш ва ташаббускорлари булса, иккинчи томондагилар купрок узини, узи бошкараётган тор доира манфаатларини уйлайдиган кишилардир. Бирок муаллиф бу харакатда хам ижтимоий ахамият касб этмайди, деб уйлаб, пайдо була бошлаган драматик конфликт кучини сусайтиради. Томошабинда эса эмоционалликка оз булса-да, путур етгандай тушунча пайдо булади. Шунга карамай, комедия уз даврида катта ютукларга эришди. Асар Хамза театрида режиссёр Ё.Бобожонов томонидан сахналаштирилди. Хатто Москвада булиб утган Узбекистон адабиёти ва санъати декадаси муносабати билан намойиш этилиб, шахарликларнинг олкишига сазовор булди. Республика конкурсида «Шохи сузана» голиб топилиб, бу билан бошка катор театрлар хам уз сахнасини безашди. Орадан маълум вакт утгач, собик советлар мамлакати ижтимоий-сиёсий хаётида анча узгаришлар юзага келди. Адабиёт, санъат, маданият сохасидаги йул куйилган хатоликларга бархам берилди. Жумладан, конфликтсизлик назариясининг адабиёт ривожи йулига туганок, булганлиги, уни бартараф этиш зарурлиги хакида катор карорлар кабул килинди. Реал хаётни юзаки тасвирлаш кораланди. Шундан сунг адиблар гоявий-бадиий, эстетик-фалсафий жихатдан пухта ва таъсирчан асарлар яратишни узларининг бош максади деб хасоблашди. А.Каххорнинг бу талабларга мос хикоя, роман ва драматик асарларида хаёт хакикатини хакконий ёритишга булган интилиши уз самарасини бера бошлади. «Огрик тишлар» (1954) номли сатирик комедияси бу сохага куйилган дадил кадам эди, десак хато булмас. Турт парда, беш куринишли бу комедиянинг бош гояси-уша даврга хос хотин-кизлар эрки ва хукукларини химоя килиш, бу йулда хар кандай тазйикларга бархам беришдан иборат. Вокеа-кечинмалар тиш доктори Марасул Хузуржонов ва райижроком раисининг уринбосари Ахатжон Заргаровлар атрофида кечади. Максадлари бойлик орттириш, маишат богини яратиш, хотин устига хотин олиб, «дунёдан беармон утиш»дек, ахлокий нопок хатти-харакатларини амалга оширишдан иборат. Хотин-кизлар вакилаларидан булган Насиба (Марасулнинг хотини) ва Окила (Заргаровнинг биринчи хотини) характерларидаги ижобий ва салбий томонлар-уларнинг умр йулдошлари образларида хар кандай разил ниятларни амалга оширишга йул очувчи воситага айланади. Эскилик саркитлари оловига керосин пурковчи Заргаров, Марасуллар хар кандай ахлоксизлик кучасига дадил кириб боришлари, уларнинг уз жуфти халоллари уртасидаги драматик конфликт учун шароит яратиб беришлари билан характерларидаги энг ярамас иллатлар балкиб юзага чикади. Драматург уларнинг кечмиши, утаётган бемаксад умрлари, билимсизлиги, килмишларини сатирик жихатдан каттик танкид килади, улар устидан кулади.
Адибнинг «Шохи сузана», «Огрик тишлар», «Аяжонларим» ва бошка комедияларида экспозиция холатидан кейин энг мухим, шиддатли ёки долзарб муаммо кундаланг булиб колгач, драматик харакат бошланади. Ечим сари интилади. «Шохи сузана»да хаёт тинч, осойишта кечаётган бир дамда ёшларнинг курик ва буз ерларни узлаштиришга булган ташаббуслари ва бунга карши турган уларнинг оналари калбидаги норозиликлари драматик харакатнинг бошланишига туртки булади. «Огрик тишлар» комедиясида эса Заргаров каби муттахамларнинг жамиятга зарарли муносабатлари фош этила боргач, шу холат юзага чикади. Лекин асардаги вокеа-ходисалар, кахрамонлар уртасидаги зиддиятлар пинхона кетиши мумкин ва ички тарангликда драматик харакат ривожланиб боради. Бу вазиятда характерлар уз кисматларини аста-секин тушуниб борадилар. Бирок драматик харакатнинг боскичлари (вокеалар ривожи, тугун, кулминация ва бошкалар) купинча бирданига ярк этиб кузга ташланмайди. Хатто баъзи элементлар, жумладан, тугун боскичи бутунлай сезилмаслиги ёки илгарирок булиб утганлиги хам эхтимолдан холи эмас. Масалан, Чеховда гоя, характер шиддатли кечмаса-да, асарларидаги харакатнинг усти сокин, ички томондан мохиятан таранг, деб тасаввур этишга асос яратилади. 1935 йилдан кейин узбекчага угирилаётган Чехов асарларига турлича муносабатлар юзага келди. Купчилик ижодкорлар Чехов мактабидан сабок олишга интилишди, жумладан, Абдулла Каххор Чехов асарлари рухидан илхом олган адиблардан бири булса, унинг комедияларида Чеховга хос хусусиятлар куринади. Драматургияда «Курмайин босдим тиконни», «Окар сувлар», «Комиссия», «Лакма», «Менинг жаннатим», «Киз булок» каби талай сахна асарларини кузатганимизда, Чехов ижодий анъаналари тасвирини сезиш кийин эмас. Хар бир пъесада драматик харакат булиши табиий хол, уларда ташки ва ички харакатлар мужассам. Ташки харакатларни ривожлантиришдаги вокеалар тизмаси персонажларнинг психологик холатлари-ички харакатларини узвий боглаб боради, яъни улар диалектик алокада булади. Кахрамон характеридаги бой ва таранг ички кечинмаси-драматизмни юзага келтиради. Холнисо ва Хамробуви образларида фарзандларининг чулга ишга кетиши, азоб чекишлари, бошка кийинчиликларга гирифтор булишлари куз олдиларидан бирма-бир утар экан, каттик ачинишади, авайлаб, опичлаб, тарбиялаган эмасларми, куриб-билиб туриб, узокка юборишга кузлари киймайди. Бир суз билан айтганда, кахрамонлар калбида драматизм пайдо булади. Драматик харакатда характерларнинг уз максадлари, интилишлари, ошикишлари комедиядаги комизмни (драматизмни) таъминлаши керак. Драматизм сахна асарларидаги драматик харакатнинг узига хос ва кучли куриниш сифатида гояни очиши керак. Бу хусусиятларни барча жанрий ранг-барангликда кузатиш мумкин.
Абдулла Каххор хусусан, комедия жанрида ижод килишда катта тажриба туплади. Унинг юкорида кайд этганимиз асарларидаги бадиий компонентлар, мазмун-мохияти, гоявий йуналиши мукаммалликка караб усиб боради. «Сунгги нусхалар» («Тобутдан товуш»), «Аяжонларим» ва бошка шу типдаги комедияларининг таъсирчан ва салмокдорлиги китобхон ёки томошабинни чукур уйлашга, юзига табассум-ла, баъзи нопок кимсалар устидан кулиш ёки эскилик саркитлари билан уралашиб колган билимсиз типларни чимдим этишга йул очади. Ёзувчининг махорати хаётни реал ва бадиий акс эттиришдаги узига хос услуб танлашида хам намоён булади. Абдулла Каххор-комик характер яратиш истади. Асарнинг махорат билан ёзилиши-комик (бадиий) конфликт танланиши билан белгиланади.
Узбекистон Кахрамони, хажвий адиб ва драматург Саид Ахмад шундай деб ёзади: «Ёзувчи булиш учун рангларни рассомдек куриш, товушларни бастакордек эшитиш, табиатдаги хидларни асаларидек сезиш керак». Дархакикат, талантли ижод ахлига нисбат бериб айтилгандай бу фикрда хакикат бор. Атокли ёзувчи, драматург, адабиётшунос, публицист Абдулла Каххор ана шундай сифат, инсоний фазилат, махорат ва талант бобида бекиёс ижодкор сифатида калбимизнинг туридан жой олган.

УСТОЗ КУРГАН ШОГИРДЛАР
Абдугафур Расулов,
филология фанлари
доктори, профессор
(Тошкент)
Халкимиз «Устоз отангдай улуг», деб бежизга айтмайди. Худо юктирган булсагина, одам устозлик макомига кутарилади. Шогирдликни хам хамма уддалайвермайди. Устоз ва шогирдлик икки кишининг узок давом этадиган рухий-маънавий, аклий-эътикодий бахси, мураккаб синовлардан утиши. Хеч качон тайёр шогирд булмаганидай, интилувчи ёшга юрагини очиб берадиган, тажриба-билимларини Хизрдай инъом этадиган устоз хам булмайди.
Абдулла Каххор каттиккул устоз булган. У шогирдлари асарларини синчков тахлил, талкин килган. Маъруф Хакимнинг «Хаёт кушиги», Саидахмад Хусанхужаевнинг «Тортик» тупламларини шундай тахлил килдики, бундай танкидга унча-бунча шогирднинг токат килиши амри махол эди. Ажабки, унинг аёвсиз, лекин хакконий талкинларига ёзувчилар куникдилар. Бора-бора ижодкорларда: «Асаримни Абдулла Каххор укийди», деган битилмаган коида пайдо булди. Каттиккул устоз истеъдод билан ёзилган асарлар муаллифларини куллаб-кувватлашга алохида эътибор берди. Эркин Вохидов, Абдулла Орипов, Учкун Назаров, Улмас Умарбеков, Шукур Холмирзаев, Уткир Хошимовлар Абдулла Каххор мехрини козонган ижодкорлардир. Устознинг мана бу ихчам таърифида чунг монография чуги бор: « Шоир Мамарасул Бобоев жисмоний жихатдан буйи паст булса хам, поэзиямизда жуда баланд ва хушкомат шоир».
Абдулла Каххор Саид Ахмад хикояларини карийб чорак аср аёвсиз танкид чигиригидан утказди. Нихоят, «Уфк» трилогиясига бир варакка етар-етмас такриз ёзди: « Саид Ахмад бундан куп йиллар мукаддам кулига адабиёт танбурини олиб чертганда, кули келишганини куриб, яхши созанда булиб, яхши-яхши машклар чалишини орзу килган эдик. Шу орзу ушалиб келаётибди».
Устоз устозликни факат ижод сохасида деб англамади. Одамийлиги, тантилиги, катиъиятлиги билан хам шогирдлари калбидан жой олди. 1962 йилда Озод Шарафиддинов бошига иш тушди. Шунда у уз номи, обрусини кафилликка куйиб, шогирдини асраб колди. Бу вокеа ёшлигида ота мехридан бебахра колган Озод ака учун бебахо мурувват булди. Шунингдек, Эркин Вохидов, Абдулла Орипов осмонида кора булутлар куюклашиб колганида, хар иккисининг туртлигини «Утмишдан эртаклар» ва «Махалла» асарларига эпиграф килиб олди.
ХХ асрнинг 60-йилларидан узбек адабиёти ривожи тезлаша бошлади. Шу боис янги асарларни муносиб талкин, тахлил килиб, холис бахолайдиган танкидчиларни куллаб-кувватлаш жоиз эди. Матёкуб Кушжонов, Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Норбой Худойберганов сингари танкидчилар ижоди унинг эътиборини тортди. Устоз танкидчи шогирдлар танлашда янглишмаган эди. Айникса, Озод Шарафиддинов ва Матёкуб Кушжоновлар умрларининг охиригача баракали ижод килдилар. М.Кушжоновнинг Абдулла Кодирий, Ойбек, Абдулла Каххор, Абдулла Орипов ижоди, характер, сюжет, композиция муаммоси хакидаги тадкикотлари узбек танкидчилигининг сара асарларидан булиб колаверади. Озод Шарафиддинов, Чулпон, Шайхзода, Гафур Гулом, Зулфия, Миртемир, Эркин Вохидов, Абдулла Орипов, Одил Ёкубов, Аскад Мухтор, Саид Ахмад, Пиримкул Кодиров, Абдулла Каххор сингари узбек ёзувчилари ижоди хакида бакувват асарлар ёзди. У жахон адабиёти, унинг намояндалари асарларини узбекчага угирди, талкин-тахлил килди. Тугри, энг истеъдодли танкидчи, ёзувчи хам осий банда: у баъзан замонасозлик килган, бушрок асарларни мактаб куйган булиши мумкин. Лекин О.Шарафиддинов ва М.Кушжоновлар ижодида етук асарларни чукур талкин, ожиз асарларни билиб-билиб танкид килиш етакчи хисобланади. Хар икки олимнинг «Ижодни англаш бахти», «Довондаги уйлар», «Узбекнинг узлиги», «Ойбек махорати» сингари асарлари танкидчиликда узок умр куради, устоз Абдулла Каххор талабчанлигини мудом эслатиб туради.
Умарали Норматов А.Каххор шогирди эканлигини хануз билдириб турибди. Унинг «Каххорни англаш машаккати», «Ёшлар билан сухбат», каби асарлари китобхонлар диккатини жалб этмокда.
Абдулла Каххор уз шогирдлари билан дуст, хамфикр булиб кетган эди. Устоз хонадонида шогирдлар уз рафикалари билан йигилишиб турардилар. Кибриё опа устоз-шогирдларни узаро якинлаштирар эди. Озод Шарафиддинов «Кибриё опанинг холваси» эссесида устознинг оилавий хаёти хакида кизикарли маълумотларни беради. Саид Ахмад, Пиримкул Кодиров, Одил Ёкубов, Носир Фозилов, Умарали Норматов, Уткир Хошимов, Дадахон Нурийлар устоз хонадонидаги дилкаш сухбат, вокеалардан китобхонни вокиф килганлар. Озод ака бир куни тортинибгина:
- Абдулла ака, сизни, Кибриё опамни уйга чорлай дейману сира ботина олмайман,- дебди.
- Сиз аввал таклиф килинг-чи, кейин нима булишини биласиз,- дебди устоз хам уша захоти.
Абдулла Каххор узбек халкининг калами уткир ижодкори эди. Унинг шогирдлари уз издошларини устоз рухида тарбиялашга интилдилар. Устоз бошлаб берган анъана давом этмокда.

АБДУЛЛА КАХХОРНИНГ «АНОР» ХИКОЯСИ
ВА СТРУКТУРАЛ ТАХЛИЛ ИМКОНИЯТЛАРИ
Хамидулла Болтабоев,
филология фанлари доктори,профессор
(Тошкент)

Абдулла Каххор «Сароб» ва «Кушчинор» романлари, «Синчалак» ва «Утмишдан эртаклар» каби киссалар, «Шохи сузана» ва «Тобутдан товуш» сингари драматик асарлар билан машхур булганига карамай, «Мен асли хикоячиман» деган экан. Маколадан мурод бунинг боисини излаш эмас, балки шундай дейилишига асос булган ва танкидчиликда энг куп «чайналган» хикоялардан бири «Анор»ни структурал тахлил имкониятлари даражасида урганишдир. Аслида «Анор» 30-йилларда шуро истибдоди кучайган мафкуравий тазйик даврининг махсули (1936), структурал тахлил эса, 70-йиллардан бошланган адабиётшуносликдаги тахлил усули. Бу усул мафкуравий-социал талкинни рад килиш баробарида адабий матннинг бадиий хусусиятини унинг таркибини урганиш оркали асослайди ва асарнинг ёзилиш тарихи, ёзувчи ва замон, асарнинг кабул килиниши (китобхон ёки адабий танкид томонидан) каби «масалалар»ни четлаб утади. Бевосита бадиий матнни унинг биринчи сузидан охирги нуктасига кадар яхлит бадиий бутунликда куради ва унинг таркибий жихатларини тадкик килишга киришади . «Анор» 30-йилларнинг, яъни соцреализмнинг шафкатсиз занжирлари остида бадиийлик гоя ташувчисига айланган даврнинг махсули. Хакикий бадиий асар кайси даврда яратилмасин ва кайсидир уринда мафкура тазйикига буйин эгган булмасин, у бадиийлик коидалари асосида яратилади, буйсуниш керак булса, бадиият конунларигагина буйсунади, деган талаб билан ёндашганда Каххордай «Хар бир сузидан ижтимоий рух уфуриб турган» (О.Шарафиддинов) адибнинг ихчам бир хикояси структурал тахлилнинг катъий андозаларига дош берармикин, деган гумон хам йук эмас. Колаверса, хозирги постструктурализм постмодернизмга синоним сифатида каралаётган бир даврда ушбу тахлил усулининг имкониятларини яна бир карра эсга олмок маврудимикан, деган шубха хам тугилиши мумкин.
Адиб асарни хикоя деб атаган, гарчи у «новелла», «Утмиш очерки» каби номлар билан тахлилга тортилган булса-да, мохият эътибори билан хикоя. Бу жанрнинг хос хусусиятлари хакида жахон хикоясозларидан бири Сомерсет Моэм шундай таъриф беради: «хикоя ун минутдан бир соатгача вакт оралигида укиладиган, тахрирда хеч нарса кушиб булмаганидек, ундан хеч нарсани хам узиб олиб ташлаб булмайдиган бадиий бутунлик» . Ушбу таърифни тугал деб билмасак-да, ундаги «бадиий бутунлик»ни тутиб турадиган асос нимада эканлигини тушунишга уриниб курайлик.
Абдулла Каххорнинг хикояси эпиграфдан бошланади: «Уйлар тула нон, оч-нахорим болам, Ариклар тула сув, ташнаи зорим болам» (Утмишдан). Адибнинг барча машхур хикоялари хам эпиграф билан очилган: «Дахшат», «Бемор», «Угри», «Томошабог», «Туйда аза» в. х (хатто айрим хикоялари учун ёш истеъдодли шоирларга буюртма бериб, эпиграф буларли туртликлар ёздирган экан: «Нурли чуккилар» - Абдулла Орипов, «Махалла» - Эркин Вохидов ). Бадиий асарда эпиграф асар мохиятини тушунишда укувчига ёрдам берувчи восита, лекин шу билан бирга Каххор хикояларида, утмиш курсаткичи. «Дахшат»да: «Хотин-кизларнинг бурун замонда курган кунини билмайсизлар, Кизларим, айтган билан ишонмайсизлар!..» (Турахон ая). «Бемор»да («Осмон йирок, ер каттик», макол) ва «Угри»да («Отнинг улими итнинг байрами», макол) сарлавха билан эпиграф уртасида «Утмишдан» ёзуви бор. Буларда, бизнингча, бу вокеалар факат кора утмишда булади, асарда бугунги «саодатли» кунлар тасвири эмас, деган писанда бор. Бу билан ёзувчи узини химоялаётгандай, танкидий реализм тигини утмишга каратаётгандай куринади. Бу биргина эпиграфдан чиккан сабок, асар мазмуни эса, бизга яна хам (факат утмиш мавзусида эмас) купрок сабок беради.
Биринчи жумла: «Туробжон эшикдан ховликиб кирар экан, Калами яктагининг енги зулфинга илиниб, тирсаккача йиртилди». Унда Каххорга ярашмаган купсузлилик бор, лекин фикрни бундан-да киска ифодалашнинг хам йули йук. Чунки кахрамоннинг уйга ховликиб киришини айтиш баён, хабар, холос. Абдулла Каххор ёзувчи сифатида китобхон ишонсин учун буни далиллаши керак эди, бадиий детал билан далиллаши. Шунинг учун хам калами яктагининг енги йиртилади, жунрок ёзувчи киска килиб, «яктаги йиртилди» деб куя коларди. Бирок эшикнинг зулфини яктакни йиртмайди, унинг факат бир кисмини йиртиши мумкин, кул тегиши мумкин булган енгни. Лекин ёзувчи унинг «тирсаккача йиртилгани»ни курсатади. Бу билан Абдулла Каххор асар сюжетидан кутилажак, фавкулодда ходисанинг олис шабадасига ишора килади. Енги илиниб, кискагина йиртилиши хам мумкин эди, бирок Туробжон калами яктагининг енги тирсаккача йиртилди. Демак, сюжет янада кескинлашиши ва кутилмаган окибатларга олиб келиши мумкин…
Хикояда асосий эстетик вазифани худди драмадаги каби харакат ва нутк бажаради. Дастлаб харакатни алохида адабий ходиса (категория) сифатида кузатайлик. Хикоя давомида Туробжон уйига икки марта кириб келади:
Биринчи келиши Иккинчи келиши
кундузи
кулида тугунча
тугунчада асал (арининг уяси)
ховликиб ярим кечада
катта бир тугун оркалаган
бир чойшаб анор
окариб

Бу икки харакат узаро зидликка курилгани куриниб турибди: Биринчисида кундузи кириб келган булса хам, енги йиртилди. Иккинчисида ярим кеча булса-да, хатто кокилмади, хеч ери йиртилмади хам. Дастлаб кулида кичкина тугунча бор эди, энди катта бир тугун. Тугунчада асал арининг уяси (хажми битта анорча келиши мумкин) бор эди, энди эса бир тугун анор. Туробжон ховликиб кириб келган эди, чунки хотини хурсанд булади деб уйлаганди-да. Кейин эса бир тугун анор билан огир кириб келди. Бу сафар уни хурсанд кила олмаслигини сезган, шунга карамай аччик устида угирлик килади. Лекин ёзувчи уни «Угри» деб хам атамайди, угирлик килганини хам айтмайди. Буни китобхоннинг узи билиб олиши керак. Угирлик хар кайси ахлокда хам, динда хам кораланган. Буни ёзувчи аввалги хикоясида курсатади, угрининг узи йук, лекин уни ёзувчи угирликка хукм килади. Бу ерда эса, Туробжоннинг угирлик килгани болага хам маълум, бирок ёзувчи уни одоб юзасидан «Угри» деб атамайди (Эхтимол, яна синфийлик мавкеига кура батрак бойнинг молини олса угирлик булмайди, бирок Кобил бобонинг хукизи йуколса-да, хукизни угирлаганни эмас, балки шу угирлик туфайли Кобил бобони талаганларни угри деб айтиши дурустдир. Хикоянинг русча таржимаси буни тасдиклайди: «Вору», яъни угрилар).
Агар хар икки кахрамон нуткини хам киёслаб курсак, улар мантикан бири иккинчисини давом эттираётгандай, бирининг саволига иккинчиси жавоб бераётгандай туюлади. Бирок бу «савол-жавоб»лар секин-аста хар иккисини хам жарга етаклайди. Устоз О. Шарафиддинов ёзганидай, «Хотиннинг оламда суянган эри, бирдан бир орзуси анор эди, жанжал окибатида иккиси хам йукка чикади» .

Туробжон Хотини
1.- Акажон, дегин!
- Нима берасан?
2.-Ахир, бошкоронги бул, эвида бул-да!
3.- хали тугилмаган болани ер юткур дединг-а?
- Берар эди, асал олмай анор олдим!
4. - Ажаб килдим, жигарларинг эзилиб кетсин!
5. - Ма, буни тик! Бул… сенга айтаяпман!
- Камбагалчилик…
6. - Э, хой, анор олиб бермадимми?
7. - Утган бозор куни еган анорингни уйнашинг олиб келганмиди?! 1.- Акажон, жо-он ака!
-Умримнинг ярмини бераман!
2.- Хавасга анор ейди дейсиз шекилли
3.- Уша асалнинг пулига анор хам берар эди
- Албатта, анор олмай асал олгансиз!…
5. - Ха, мунча! Туртмасдан гапира беринг…
- Камбагалчилик улсин!
6. - Йук!

7. - Уйнашим олиб келган эди!

Хикоядаги бор диалог шу. Аввал уларнинг сухбати ковушаётган эди, илик-самимий рух хукмрон эди. Иккинчи нуктадан сухбат совуй бошлади. Учинчи нуктада уртага совукчилик тушди, тажанглик бошланди. Туртинчи нуктада Туробжоннинг гапи муштнинг вазифасини бажарди, хотин жавоб беролмай колди. Бешинчи нуктадан бошланган жеркиш, олтинчи нуктага етиб, инкорга утди. Нихоят, уртага эр-хотиннинг урушининг кульминацияси - «уйнаш» тушди. Табиийки, хотин сунгги сузни айтганда, эрнинг кули муштга борди: «Туробжон билолмай колди: хотинининг елкасига тепиб сунгра урнидан турдими, ё туриб кейин тепдими…»
Кейинги поэтик сатх сухбат ёки жанжал эмас, харакат асосига курилган (энди хотин аввалгидай кескинликни ошириш урнига муросага бораяпти):

Туробжон Хотин
Уйдан чикиб кетди
…кириб келди Узок йиглади
…елкасига кулини куйди

Эхтимол, буни яраш аломати деб кабул килиш хам мумкин, лекин инок эр-хотин муносабатига аллакачон дарз кетиб булганди. Хар бир гапда пастрок келиш, имкон кадар жанжал чикармасликка уруниш, гапирганда хам козоннинг бошига бориб, «эшитилар-эшитилмас» гапириш - бу эрининг муштидан курккан хотиннинг муштипарлиги эмас, балки хар бир узбек хонадонига хос холат эканини Каххор уктира олган. Бирок шундай инок оилага (дастлабки муомалада кузатилган) дарз етказувчи восита анор булди.
Анор-мулокот воситаси, коммуникатив бирлик. У, асосан, карама-каршиликларни бирлаштиради: кун ва тун, эр ва хотин, севги ва алам, эр мушти ва хотин кузёшиси… Демак, у мувозанатга хам олиб келади. Хотин анорни кутиб яшайди, эр анор олиб келишни уйлаб. Анор можароси оилани бирлаштириши хам мумкин эди, лекин унинг дарз кетишига хам мана шу анор сабаб булди. Бундан ташкари ёзувчи яна анорга канчадан-канча маънавий юк ортган.
Анор - туклик белгиси (Муллажон Козининг боги- бог эмас, нак анорзор). Анор- ёруглик тимсоли, уни уйлаганда аёлнинг кунгли ёришади, худди мушакдан ёришган тундай.
Анор- вакт тимсоли, вокеа анор пишигида кечади…
Хикоядаги вакт бирлиги харакат ва макондан хам аникрок ишланган. Туробжоннинг уйга кириб келиши чогида хотин кечки овкатга уннамокчи эди (жухори туйиб, суюк ош килмокчи). Коронги хали тушмаган эди, яктакнинг енги йиртилиши коронгуликда курмай колишликдан эмас, бемавруд ховликишдан… ва хикоя якунланганда хали тонг отмаган эди. Вокеа тахминан 10-12 соат ичида кечади. Ихчамгина хикоя багрида бу ярим суткага якин вакт имиллаб утади, худди оксок мушук сингари. Дарвоке, мушук нега оксок деган саволни айрим синчков мунаккидлар уртага куйишган, лекин унинг жавобида эса шунчаки деталь ёки пунктир сифатида кейинги вокеаларнинг хунук ривожига тимсолдай каралган. Холбуки, оксок мушук- вакт тимсоли. У секин утади. Эр икки коса овкатни паккос туширганда хотин хали косани яримлатмаганди. Буни курган «Туробжоннинг кузига негадир оксок мушук куринди. Мушук йиртилган енгини эсига туширди, авзойи бузилди», хаёлига судралиб келган оксок мушук эмас, хотиннинг имиллаши гашини келтиради: «Унинг авзойидан «эссиз, жухори, катик, утин» деган маънони англаб хотин, кунгли тортмаслигига карамасдан, косани бушатди». Демак, вакт бирлиги -оксок мушук хотинга косани бушатишга ёрдам беради. Оксок мушук асарда бошка куринмайди.
Хикоянинг финали - Туробжоннинг «катта бир тугун оркалаб» уйга кириб келиши. Ундан кейинги сузлар («Каёкка бордингиз?- деди энтикиб. - Нима килдингиз? Туробжон жавоб бермади. Унинг вужуди титрар эди») гуёки ортикчадай, Чеховнинг «милтиги» отилгандан кейинги холатдай. Новелла учун мухими- портлаш, милтикнинг отилиши. Айни шу пайтдаёк асардаги сюжет чизиги тугаган, ёзувчининг кейинги сузлари гуё китобхонга ёрдам бермокчи булиб айтилгандай, унинг угирлик килганини эслатмокчи булгандай эди…

«УТМИШДАН ЭРТАКЛАР»-ТАРИХИЙ АВТОБИОГРАФИК АСАР
Дамин Тураев,
филология фанлари
доктори,профессор
(Карши)
Машхур суз санъаткори Абдулла Каххорнинг насрий асарлари орасида «Утмишдан эртаклар» киссаси ёзувчининг шафкатсиз реализм услубини сунгги бор намоён этган ижод намунаси сифатида кадрли.
Тарихий вокеликни бадиий сюжетга айлантиришда хар бир ёзувчининг узига хос ижод услуби, адабий тажрибаси ва дунёкараши мухим ахамият касб этади. Киссада XX аср бошларидаги тарихий вокелик, хусусан, узбек халки бошидан кечган жабру жафоли ва жахолатга тула хаёт тасвирга олинган. Асар эълон килингач, купгина маколаларда унинг жанрий хусусияти хакида фикр билдирилиб, баъзилар Лев Толстойнинг «Болалик» асарига, бошка бир танкидчилар Ойбекнинг «Болалик» киссасига ухшатишган эди. Тугри, бу фикрларда асос бор. Чунки, «Утмишдан эртаклар» сюжетида хам автобиографик характердаги вокеалар етакчилик килади. Маълумки, ёзувчининг болалик йиллари Фаргона водийсининг кишлокларида утган. Болалик хотиралар эса узок вакт киши онгида тошдек чукиб ётиши, маълум имконият юзага келган, биографик хотиралар иштирокисиз бу хилдаги асарлар сюжетининг яратилиши камдан-кам учрайдиган ходисадир. Абдулла Каххорда эса болалик хотиралари бадиий асар сюжетини яратишда хал килувчи роль уйнайди. Ёзувчининг икрорича, гам-гуссага тула «Угри», «Бемор», «Анор», «Томошабог» сингари хикояларининг сюжети болалигидаги хотиралар таъсирида юзага келган.
«Утмишдан эртаклар»да Абдулла Каххор бошка соф автобиографик йуналишдаги асарлардан фаркли уларок узига алокадор булмаган жуда куплаб образларни яратади. Улар ёзувчи биографиясига кам алокадор булса-да, хаётнинг муайян томонларини умумлаштирадиган типлардир. Бу эса хурланиш ва жахолатнинг асорати булмиш одамлар хаётидаги ожизлик ва мутеъликнинг илдизларини курсатишга имкон берган.
Ёзувчи «Утмишдан эртаклар»да Салтиков-Шчедриннинг «Пошшохон ривоятлари»дагидек зулмат дунёсининг иллатларини фош килади. Бирок, Абдулла Каххор замон янгиликларини, тарихий вокеаларни кисса кахрамони Абдикаххор образи талкинида сингдириб боради. Демак, киссада худди «Болалик»даги Мусодек Абдулла асосий образ эмас. Шунинг учун хам халкнинг жахолатли утмиш тарихини ёритиш асарнинг асосини ташкил этади.
Асар соф автобиографик асар эмаслигини муаллифнинг узи хам бир неча бор таъкидлаган. Муаллиф узининг биринчи таъкидини киссага ёзган сузбошисида бир ёш танкидчининг асарнинг номланиши хакидаги «жуда зулмат-ку, китоб укувчида жуда огир таассурот колдирмасмикан?» деган эътирозига жавобан «Мен китобни «Утмишдан лавхалар» деб атамокчи эдим. Майли, шуларнинг кунгли тулсин, китобни «Утмишдан эртаклар» деб атай колай» дея баён килган эди. Куринаяптики, муаллиф изохида хам, асарнинг номланишида хам автобиографик йуналишидаги асарга ишора йук.
«Утмишдан эртаклар» киссаси кулёзмасининг Узбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги мухокамасида сузга чиккан уртокларнинг бири асардаги детал ва тасвирларнинг реаллигини шубха тарикасида ишончсизлик билдирган булса, бошка бири соф автобиографик асарлар каторига куяди. Мухокамада иштирок этган атокли адабиётшунос, академик С.Мамажонов (уша кезларда у киши ёш олим, фан номзоди сифатида сузга чиккан) Абдулла Каххорнинг киссаси «Болалик» типидаги асарларни унчалик ухшамаслигини айтади ва бу фикрини кейинчалик адиб хакида ёзган «Хакикатгуй ёзувчи» номли хотира-маколасида хам такрорлайди.
Энди ёзувчининг асар жанри хусусидаги иккинчи таъкидига эътибор берайлик. Абдулла Каххор Ёзувчилар уюшмасидаги мухокамада охирги сузни олиб: «Бу асар Лев Толстойнинг «Болалиги»га хам, Ойбекнинг «Болалиги»га хам ухшамайди. Мен Абдулланинг болалиги хакида бирор асар ёзаманми-ёзмайманми-бу хали номаълум. Устига «Утмишдан эртаклар» деб ёзиб куйибман!»-дея уз фикрини кескин холда химоя килади.
Дархакикат, юкорида таъкидлаганимиздек, асарнинг асосий ва ёрдамчи сюжет чизикларида тарихий вокелик манзарасининг етакчи уринда туриши, бу вокеликнинг прототипларига эга булган одамлар тасвири оркали талкин этилиши уни тарихий автобиографик типдаги асарлар сирасига киритади.

«САРОБ» ДА ШАХС ФОЖЕАСИ
Иброхим Хаккул,
филология фанлари
доктори, профессор
(Тошкент)
Маълумки, Абдулла Каххор махоратининг илдизлари нафакат миллий адабиётимиз замини, балки мумтоз рус адабиёти намояндалари-Толстой, Тургенев, Гоголь, энг аввало, Чехов ижодий тажрибалари билан хам чамбарчас боглик. Сирасини айтганда, Абдулла Каххор жахон адабиётидаги ютукларни имкон даражасида ижодий узлаштириб, миллий насримизда янги сахифалар очган. Бу сахифаларда мухрланган сузлар, туйгу ва характерларга такрор-такрор нигох ташлаган сайин инсоннинг суз воситасида муъжиза яратиш салохиятига булган ишонч шунча ортади.
Мен, барча тенгдошларим катори, Абдулла Каххор асарларини укишни болаликда-мактаб дарсликларидан бошлаганман. Абдулла Каххорнинг мени дастлаб жуда кизиктирган асари «Анор» хикояси эди. Шу хикоядан кейин бирин-кетин адибнинг юпка-калин китобларини топиб укишга киришиб кетганман. Болалик олисларда колди. Йигитлик шамолдай утди-кетди… Лекин мен хамон каххорхонликдан тухтаганим йук. Укиш иштиёки хам, таассурот ва мушохада хам энди нисбатан узгача. Бултур «Сароб»ни-кайта укидим. Кандай ажойиб роман! Йигирма уч ёшли успирин йигит шундай куркам, шундай бакувват китоб ёзганига акл бовар килмайди.
«Сароб» да сирли-сехрли бир рух бор. Ана шу рух асар кахрамонлари такдирига бирёклама карашга имкон бермайди. Илк укишда романнинг туб мохиятини етарли даражада тушунмаганман. Лекин Саидий хам, Мунисхон хам менга ёккан. Негадир уларни айблашга, душман дейишга тилим бормаган. Бошка образларга нисбатан Саидий, Мунисхон ва Муродхужа домла характерлари жуда пишик ишлангандай туюлган. Маълумки, «Сароб» шуро тузуми душманлари-узини миллат хомийси, миллатчи деб атаган гурухга карши, «буржуа миллатчилигининг синфий мохиятини фош этиш» максадида ёзилган. Адибнинг эътирофи буйича, у «Сароб» да болалигида калбини яралаган утмиш хаётни «кайтаришга бел боглаган душманларнинг бошига» калбидаги «газаб утини ёгдиришга» тиришган. Аммо нечундир романда газаб ути сезилмайди: унинг сахифаларидан холислик шуъласи таралиб туради. Салимхон, Мунис, Саидий, Муродхужа каби образлар, албатта, салбий типлар. Ёзувчи уларнинг хаёт тарзи, фикр-караши, психологияси ва дунёкарашини ич-ичидан инкор этади. Уларнинг наинки маиший хаёти, балки маънавий оламига хам дадил кириб боради. Укувчи мутолаа жараёнида уларнинг хар бири гул, лакма ва анойи кишилар эмаслигини сезиб, шунга икрор булиб боради. Шуро мафкураси «кузгу» сида караладиган булса, бу кахрамонлар хакикатан хам адашган, худбин, маккор ва ганим, бир суз билан айтганда, зараркунанда кимсалар. Бирок уларга адолат ва холислик мезони билан бахо берилса-чи?
Инига чуп сукилса, ари хам одамга ёпишади, талайди. Юрт босиб олинса, вайрон этилса, элнинг кони тукилса, хокимият зуравонликка, карамликка асосланса, одам фарзанди ари кадар каршилик курсатмасинми?! Аричалик хам кахри йукми унинг?! Ха, Саидий худбин, мешчан ва шухратпараст. У миллатчи ва шуро сиёсатининг душмани. Нима килиб булса хам одамларни «большевизм зулмидан дод» дегизишни кузлайди. Бошка давр, бошка бир замон булганда, эхтимолки, унинг кисмати бутунлай узгача булар, «ички хаёти билан ташки хаёти орасидаги кундан-кун усиб борган карама-каршилик» жонига касд киларли даражага етмасди. Саидий бадиий ижодда катта бир муваффакятларга эришмаган булса-да, умрининг охирларигача ёзув-чизувдан узини чеклай олмайди. Агар у дусти Эхсоннинг «Сиз узбек адабиётини бутун дунё курадиган юксакликка кутаришда катнашасиз. Бу фаолиятни сиз шуро хукуматини нима мустахкамласа, нима социализм курилишига ёрдам берса, шу «менинг мавзуим» деб бошланг…» деган фикрларини кабул айлаб, амалда шуни курсатишга жахд этса, хаётда хам, ижодда хам кандайдир ютукларни кулга киритармиди? Шубхасиз, шундай буларди. Унда у-Саидий эмас, ихтиёрий равишда шуро боскини ва киргинларини куллаб-кувватлаган ижодкорга айланарди.
Романнинг саккизинчи кисмида бир лавха бор. Саидий илк бор Салимхонларникига келганида Мунисхон роялда унга бир куй чалиб бермокчи булади ва дейди: «Бу жуда кекса машк. Харбий машк… Араблар Ундулусни олганда чалинган машк. Кишини шундай гайратлантирадики, буни эшитганда улик хам тирилиб жангга отланади. Эшитинг, Рахимжон…
Машкни эшитганда Саидийнинг куз олдига гижинглаган араб отлари, найза, калконлар келиб, кулогига кураш ва кондан хабар берувчи товушлар эшитилиб кетди».
Аввало Мунисхон кишини гайратлантирувчи, улик хам тирилиб, курашга отланадиган кадимий бир галаба куйини Саидийга бежиз чалиб бергани йук. Иккинчидан, уни тинглаган Саидийнинг куз олдига гижинглаган араб отлари, найза, калконлар гавдаланиб, кулогига кураш ва кон товушлари эшитилгандай булиши мутлако тасодифий эмас. Бунда кизил байрок баланд кутарилган бир юртдаги маглубиятга хам, айни пайтда хали суниб битмаган умид, омонсиз кураш ва жангларда тугилажак галабага хам ишорат бор. Саидий хуррият эртакларига ишонмайди ва ишонишни хам истамайди. У «уз доирасидаги кишиларнинг хаммасини аклли, хаммасининг мия механизмлари бут» ва «тушунадиган одамлар» деб билгани боис бошка бир «эртак»нинг курбони булади. Саидий ва атрофидагиларнинг фожиаси-факат адашиш фожиаси эмас, курашиш фожиаси хам.
Муродхужа хонадонидаги узаро бир сухбатда келажагига билдирилган ишончга жавобан Саидий: «Адиблик менинг касбим булишига ишонаман, домла… Архимед: «Менга таянч нуктасини топиб берингиз, ричагим билан ерни кутараман», деган. Мен хам ерни кутараман, домла, менга хам таянч нуктаси керак, бу- шароит», дейди. На турмушда, на сиёсий харакатда, на ижодда «таянч нуктаси»ни топиш шурлик Саидийга насиб этмайди. «Норозиликдан кура келажакда рози булиш умидининг» кундан-кунга йуколиб бориши уни толиктиради, акл-идрокини кишанлайди, ичкиликка гарк этади, халокат ёкасига судрайди. Саидийни маслаксизлик ёки эътикодсизликда айблаб булмайди. Шу гапни унинг Салимхон, Муродхужа, Аббосхон ва бошка даврадошларига нисбатан хам айтиш мумкин. Одам таниш, илм-маданиятни кадрлаш, халкдан кучли шахслар чикишини орзу этиш, кишидаги заковат ва кобилиятни англаш, тадбиркорлик ва уддабуронликда Муродхужа домла Салимхондан илгариласа илгарилайдики, ортда колмайди.
Шуро салтанатини кулатиб, янги бир давлат барпо этиш максадида тузилган ташкилот аъзолари йигинида асосий мавзу бир четда колиб, изхори хасрат бошланганда Муродхужа домла катъиян норозилик билдириб, бундай дейди: «Хаммаларинг уз дардларингни айтасизлар. Бундай хол жами халкнинг бошида бор. Шундан кутулиш йули тугрисида гапиринглар-да! Бу ерга нахот хасрат килгани тупланган булсак! Хар кайсимиз буюк бир гоянинг эгаси. Бу нима майдагаплик!»
«Буюк гоя… буюк гоя…» дейишдан мурод хосил булмайди. Пана-пасткамларда тупланиб хасрат тукиш билан, буюк гояни хаётга жорий килиш ва олий бир натижаларга эришиш орасидаги фарк ердан осмон кадардир. Хуллас, шуро давлатининг тотли ваъдаларига ишониб, унинг ортидан эргашган омма алданишга махкум булганидек, нажот маркази хорижда, дея уз миллатининг куч-куввати, миллий рухи, ижтимоий-сиёсий талаб ва имкониятларини тугри бахолай олмасдан, янги давлат куришга уринган мулкдорлар, зиёлилар, дин ва шариат намояндалари хам ожизлик боткогига ботган эдилар. Бу боткок уларни бирин-кетин домига тортарди. Аммо улар хам «кишан киймай, буйин эгмай», гайринсоний сиёсат оёклантирган зуравонлик ва куркувлар домига тушмай яшаши, хатолардан кечиши, фикрий чалгишлардан кутулиши мумкин эди-ку! Уларнинг хаёти, такдирини шуро давлати бир чакага арзитмагани рост. Аммо узининг укимишлилиги, хушёр, зийрак ва камтарлик каби фазилатлари билан хотирада яшаб коладиган Саидий хам, ташки гузаллиги билангина эмас, фаросати, диди, ички латифлиги билан кишини мафтун айлайдиган Мунисхондек дилбар бир киз хам шу миллатнинг фарзанди эмасмиди? Мунисхон жонига касд килади-туппонча билан узини отади. У нимага узини отганини куплар билмайди. Жумладан, Саидий хам. Мунисхон-ишк ва гузаллик тантанаси учун тугилган киз. У ишксиз ва бахтсиз яшашга куниколмайди. Такдир унга Саидийни нега рубару килганини кейин англайди. Кечикиб булса-да, хатосини тушунади. Бахтсизлиги учун оламга лаънат ёгдирмайди. Улим олдидан битиб колдирган хатини «Олам тула бахт, факат мен бахтсиз эдим» деб тугатади.
Такдир драмасини хакконий ёритиш, мураккаб кисматли шахс фожиасини холис тасвирлашда, менимча, адабиётимизда «Сароб» билан беллашадиган асар йук. «Сароб» ни укиганда кунгилда бир сергаклик уйгонади. Тарих жафокаш халкимизга нечун бундай булиниш, токат килиб булмас парчаланишни раво курди, деб уйлайсиз. Кеча айтилмаган булса, энди бугун, келинг, салбий деб атаганимиз, душман деб билганимиз «Сароб» даги кахрамонларни окламасак хам, кораламайлик, мактамасак хамки, тахкирламайлик. Уларни тушунмокка харакат килайлик. Мулкидан ажралиш, эркини бой бериб, она тупрогида сигинди булиб, куркиб, бегона одамдай яшаш кандок азоб, кандок кулфат бу! Бугунги баъзи мулкдор ва бойларнинг фикр даражаси, максад-муддаосини хам куриб турибмиз-ку! Улар юзлаб салимхон ва мухторхонларни догда колдириши, диёнат, инсоф ва савияда улардан юз чандон тубан туришига нима дейсиз!…
Не ёзикки, мулк даъвоси, бойлик туплаш психологияси харислик, манманлик, худбинлик, шухратпарастлик, дабдабабозлик хирслари билан чамбарчас боглик экан!
Одам хаётни билиши учун, энг аввало, узининг хакикий ахволини билиши керак. Узининг ахволини билиш-уз миллатининг хакикий ахволини билиш йулидаги олтин халкадир. «Сароб» ни укишдан тугилажак бир хикматли хулоса ана шу!

АБДУЛЛА КАХХОР ИЖОДИДА МИЛЛАТ ТАКДИРИ ВА
ИСТИКБОЛИ ТАЛКИНИ
Нурбой Жабборов,
филология фанлари
доктори,профессор
(Тошкент)

Адабиёт, Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, «хар бир миллатнинг дунёда борлигини курсатадургон ойнаи хаёти». Зеро, миллатнинг миллат эканини белгиловчи бирламчи омил-унинг тили ва адабиётидир. Буюк Чулпоннинг «адабиёт яшаса-миллат яшар» дейиши шундан. Модомики шундай экан, узини хурмат килган миллат адабиёт равнакига эътибор беради, унинг ривожи учун куюнади. Мамлакатимиз рахбари имзолаган «Узбекистон халк ёзувчиси Абдулла Каххор таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тугрисида»ги тарихий ахамиятга молик карор бизда миллий адабиёт тараккиётига булган эътибор давлат сиёсати даражасига кутарилганининг яна бир далилидир.
Ижод ахлига кундай аён: Абдулла Каххор буюк миллатпарвар эди, адабиёт такдири учун кайгурган хакпараст адиб эди. У миллат узлигини англамоги, тараккийга эришмоги, учун аввало миллий адабиёт юксалиши зарур деб билди. Бунинг учун, биринчи навбатда, адабий танкид ривожини мухим санади. «Сароб», «Кушчинор чироклари» каби бадиий савияси баланд романлар, «Огрик тишлар», «Тобутдан товуш», «Аяжонларим» сингари бетакрор пьесалар, наинки уз даври, хатто бугунги кун учун хам ахамиятли булган хикоялар ёзган адибнинг адабий танкидга алохида эътибор бергани сабаби шунда. Ёзувчининг бу борадаги ижоди бугун хам ахамиятини йукотган эмас. «Поэзия юксак санъатдир», «Болалар адабиёти тугрисида», «Хозирги сатирамиз устида», «Хаёт ходисасидан бадиий тукимага» ва бошка адабий-танкидий асарлари бунинг далилидир.
«Бизда адабий танкид хаддан ташкари заиф», деб хисоблаган Абдулла Каххор бунинг «адабиётимиз учун канчалик зиён эканини, шу боис «адибларимизнинг бор кучи ишга тушмай- колиб кетаётган»ини куйиниб таъкидлаган эди. Ёзувчиннг фикрича, «Бу кучни ишга солиш учун адибнинг ижодига куз-кулок булиш, шу асосда унинг даражасини белгилаш, шу даражага яраша унинг олдига талаблар куйиш керак».
Абдулла Каххорнинг 1940 йили ёзилган «Хаёт кушиги» маколасида акс этган бу фикрлар уша кезлари нечоглик ахамиятли хсобланган булса, бугун хам шунчалик долзарбдир. Аёнки, адабий танкид бундай мавкега кутарилмок учун адабий жараёндан олдинда бормоги, унинг ютугини хам, айбу нуксонини хам очик-ойдин курсатадиган ойна вазифасини утамоги зарур. Абдулла Каххорнинг мунаккид тутумини белгиловчи мазкур карашлари шу жихатдан хам мухим.
«Танкид сараламокдир» деган эди Махмудхужа Бехбудий. Абдулла Каххор хам танкидни миллий адабиёт ривожида мухим урин тутувчи ходиса деб билди. Бу соха вакиллари олдига улкан талаблар куйди. Адибнинг савиясиз танкидчиларга танбех уларок битилган куйидаги сузлари хам бунинг исботидир:
- Бу ерда нима иш киламан?- деб сурайди кахрамон.
- Мана бу шланг,-дейишади унга,-каерда ут ва тутунни куриб колсанг, дод деб сув сепаверасан.
Кахрамон бу ишга ярайди, лекин унинг олдида на чирок ёкиб булади, на папирос чекиб-дод солиб сув сепаверади.
Фаросатда шунга тенг келадиган танкидчидан Худо сакласин.
Абдулла Каххор хакикатпараст эди. Бунинг замирида хам адибнинг миллатпарварлиги турган. Унинг 1967 йили ёзган мана бу сузлари уша замон учун жасорат булганини тан олмаслик мумкин эмас: «Купгина оилаларда болалар уз она тилисини мутлако билмайди! Бу ота-онани заррача хам ташвишга солмайди. Баъзи бир оилаларда бола уз она тилисида гапиргани номус килади! Баъзи одамлар шуни интернационализм
дейишади. Бунинг нимаси интернационализм?».
Барча тиллар бирлашиб, умумшуро тилига айланиши хакидаги сохта назариялар ишлаб чикилган, миллиятга доир нимаики булса, йук килишга зур берилган бир замонда она тилини бу тарзда химоя килиш учун чинакам фидойилик керак эди, миллатпарварлик зарур эди. Абдулла Каххорда ана шу фазилатлар мужассам булгани аён. Адибнинг куйидаги фикрлари хам буни тасдиклайди:
«Кучада бирор одам коидани бузса, дарров милиционернинг хуштаги «чур»иллайди, коидабузар мумайгина жарима тулайди. Нега энди тилимизни писанд килмайдиганлар, уни хар кадамда бузиб расво килаётганларнинг мушугини хеч ким «пишт» демайди?».
Абдулла Каххорнинг миллатпарварлиги факат публицистик маколаларидагина ифодаланмаган, бадиий асарлари замирига хам сингиб кетган. Адибнинг биргина 1956 йили чоп этилган «Минг бир жон» хикояси тахлили хам ушбу фикрни тасдиклайди. Бизнингча, бу хикоядаги куп йиллар давомида касалликдан азоб чекиб келган, асар кахрамонлари таъбири билан айтганда «ичига ботиб кетган кузларини катта очиб ётган хаста, хаста эмас, улик… сап-сарик терию суякдан иборат булган мурда»-Мастура Алиева сиймоси рамзий маънога эга. Бу кахрамон тимсолида, бизнингча, Абдулла Каххор факат пахта даласию кетмондан бошкани билмайдиган, бутефослар, турли химикатлар таъсирида ранги заъфарон булган, етти пушти номини хам билмаган касалликларга гирифтор килинган, мустамлака шуролар сиёсати боис хак-хукукидан, эркидан мосуво этилган миллатни тасвирлаган. Лекин шундай огир ахволга тушган булишига карамай, узбек хаётга мухаббат билан яшади. Мастура унинг улимини кутиб тобут кутариб кирганларида хам яшашдан умидини узмагани сингари, таназзул гирдобида туриб хам, миллат ёруг кунларга, нурли истикболга ишончини йукотмади.
Хикояда бир лавха бор. Ундаги ровий-хикояни сузлаб берувчи кахрамон узок сафарга кетади ва бир неча йил давомида Мастуранинг такдиридан бехабар колади. «Лекин уни (Мастурани- Н.К.) тез-тез эслар эдим,-дейди ровий,-бу токати ток, жони темирдан инсоннинг тузалиб кетишини, яшашини, узок умр куришини унинг узидан хам купрок тилар эдим. Шунинг учун орадан уч йил утгач, Акрамжонни бир бегона хотин билан курганимда дод деб юбораёздим».
Ровий назарда тутган бу «бегона хотин», аслида, у яхши танийдиган уша «… сап-сарик терию суякдан иборат булган мурда» холида хам хаётга мухаббатини йукотмаган Мастура эди.
Узбек Ватанни онага менгзайди. Тарихда хам шундай булган, бугун хам. Фитратнинг «Бир узбек йигити тилидан» мансурасида Ватан бош-оёги яланг, танасида ададсиз камчи излари, куксидаги яраларидан кон томаётган холсиз, дармонсиз аёл тимсолида тасвирланади. Бу тимсол, бу хаёл узбек йигитини ташида хам, унгида хам таъкиб этади. Узбек йигити «гамли она»- «мукаддас Турон» хаёли билан мурокабага киришади. Ундан айрилмокни узи учун улим, унинг учун улмокни эса тириклик дея хисоблайди. Уни куткармокка онт ичади. Шеърнинг якуний мисралари куйидагича:
Устимга инсонлар эмас, шайтонлар кушуни келса,
Оёгимга занжирлар эмас, жаханнам илонлари сорилса,
яна сен сари кетарман.
Дунёнинг бутун балолари бошимга тукулса,
Зулм тигининг темир тиконлари кузларимга кирса,
яна сени куткарарман.
Мен сенинг учун тирилдим,
Сенинг учун яшарман,
Сенинг учун улурман, эй туркликнинг мукаддас учоги!
Улим, сенинг улимингни истаганларга!
Нафрат, сени кумгани келганларга!
Шу биргина мисол хам курсатиб турибдики, Ватанни, аёл, она тимсолида тасвирлаш миллий адабиётимизнинг хос хусусиятларидан. Ушбу мукояса хам тасдиклайдики, Абдулла Каххорнинг «Минг бир жон» да хаста аёл образига мурожаат этиши бежиз булмаган. Лекин у аёл зохирдагина хаста. Ботинда эса хаётсевар, матонатли, кудратли.
Ёзувчи некбин кайфият билан тасвирлаганидек, хаста аёл-она Ватан дардни иткитиб ташлай олди. От устида лочиндай учиш даражасига етди. Шунинг узиёк адиб «Минг бир жон» да дарду изтиробдан-истибдоддан озод булиш салохиятига эга она-Ватан тимсолини тасвирлагани далилидир. Ёзувчининг орзулари ушалди. Адиб умид килган истиклол бугунги бахтиёр авлодларга насиб этди.
Абдулла Каххор, барча мутахассислар якдил эътироф этганидек, чинакам суз заргари эди. Бу хам унинг миллатпарварлигидан. Негаки, миллатни хурмат килган ижодкор унинг мавжудлигини тасдикловчи «хужжат» булган тилини хам хурмат килиши, эъзозлаши шарт. Шунинг учун хам адиб сузни исроф килишдан бенихоя эхтиёт булган. Асар матнини кайта ишлаш захматидан лаззат олган. Романлари, хикояларининг тили хам унинг сузга эътибори, эхтироми исботидир.
Таъкидлаш керакки, сузга булган юксак масъулияти туфайли Абдулла Каххор асарларида ишлатган жуда куп сузлар афоризмга айланиб кетган. Мана, улардан айримлари:
-Шеър-кунгилнинг ойнаси, кунгилда нима булса, шу акс этади.
- Ёзувчи бирон ходисага укувчида мухаббат ёки нафрат хисси кузгатиши учун аввал уша хис узида булиши керак.
- Куйдириш учун куйиш, ардоклаш учун ардокланиш шарт. Бусиз булмайди. Хис килинмасдан ёзилган нарса когоздан килинган гулга ухшайди.
Ёки адиб маколаларига сарлавха килиб олган мана бу куйма сузларга эътибор беринг: «Яхши журналнинг кулоги халк куксида булиши керак», «Хак суз кучи», «Талант-халк мулки».
Биз улугларимиз билан куп фахрланамиз. Уларнинг бетакрор сиймолар булганидан ифтихор килишни хуш курамиз. Бирок, таассуфларки, улардаги яхши фазилатларни узимизда хам тарбиялашга, улар каби халкнинг виждони даражасига кутарилишга, улар сингари элпарвар булишга куп хам жидду жахд килавермаймиз.
Бу муаммо хар бир фикр эгасини уйлантириб келган. Устоз Озод Шарафиддинов куйидаги фикрларни бежиз айтмаган эди: «Утмишдаги шон-шухрат, муваффакият ва парвозлар яхши нарса, албатта! Аммо улар шунака нарсаки, хар бир янги авлод бу шухратга шухрат кушиб турмаса, эски ютуклар каторини янгилари билан бойитиб бормаса, миллатнинг каноти кайрилиб, парвози сусайиб колади».
Абдулла Каххор таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш хакидаги карор бу каби нуксонларни, муаммоларни муолажа этишга, бизда улугларимиздаги сингари фазилатларни тарбиялашга муносиб хисса кушади. Карорда «Абдулла Каххор ижодий меросининг ёш авлодни Ватанга мухаббат ва садокат, миллий ва умуминсоний кадриятлар рухида тарбиялаш борасида мухим ахамиятга эга экани»нинг таъкидлангани хам фикримизни кувватлайди.
Улуг адиб бутун ижодий салохиятини миллий адабиётимиз равнакига, шу оркали миллатнинг юксалиши йулига багишлади. Ишонч билан айтиш мумкинки, ёзувчининг асарлари истикболда хам миллатпарварларнинг янгидан-янги авлодларини тарбиялашда узига хос мактаб вазифасини утайверади.

АБДУЛЛА КАХХОР ЭПИГРАФЛАРИ
Баходир Карим,
филология фанлари
доктори, профессоор
(Тошкент)

1. Жахон адабиётининг купгина намояндалари уз асарлари учун махсус эпиграфлар танлаганлар. «Эпиграф» юнонча суз булиб, «устига ёзилган ёзув» деган маънони англатади. Одатда танланган эпиграф бадиий асар матнидан аввал, сарлавхадан кейин куйилади. Аммо айрим асарларда ички булим ва боблар учун хам махсус эпиграфлар кулланади.
2. Эпиграф киска булиши лозим. Эпиграфлар махсус тадкик ва тасниф талаб этади. Эпиграф ифода йусинига кура хар учала адабий тур жанрларида, шеърий, насрий, диалогик характерда булиши мумкин. Кимдан ёки кайси манбадан олинишига кура эпиграфлар Илохий китоблардан («Куръони карим», «Инжил»), хадиси шарифлардан, халк огзаки ижодидан (маколлар, халк кушиклари, латифалар, ривоятлар ва х.к), нуфузли-таникли ижодкорларнинг асарларидан олинади. Эпиграф афористик характерда булиб, матнга мос тилда ёки бошка тилларда хам булади.
3. XX аср узбек адабиёти намояндалари, хусусан, Абдулла Каххор ижодида эпиграфлар куп учрайди. Адибнинг йигирмата асарида эпиграф бор. Бу асарлари орасида адибнинг хикоялари, кисса, драма ва фелъетонлари мавжуд.
4. Абдулла Каххорнинг хикоянавислик махорати айнан эпиграф танлашдаги махоратида хам куринади. Ижодкор асари учун асарнинг мазмун-мохиятига, бадиий гоясига мос келадиган, асарни «очиб юборадиган» эпиграфнинг урни катта, албатта. Абдулла Каххорнинг машхур хикояларида халк огзаки ижоди намуналаридан эпиграфлар олади. Масалан «Анор» хикоясида утмишда халк огзида булган: «Уйлар тула нон, оч-нахорим болам, Ариклар тула сув, ташнаи зорим болам» мисраларини, «Бемор» хикоясида: «Осмон йирок ер каттик» маколини, «Угри» хикоясида: «Отнинг улими, итнинг байрами», деган маколни эпиграф сифатида келтиради. Бу эпиграфлар хикоялар матнида ифодаланаётган вокеликка, ёзувчи тасвирлаётган муайян бир давр мухитига мувофик келиши билан асарни хар жихатдан бойитади.
5. Абдулла Каххор узбек мумтоз адабиётидан Алишер Навоий ва Мухий, жахон адабиётидан М.Ю.Лермонтов ва А.Тукайнинг шеърий мисраларидан хам эпиграфлар олади.
6. Энг мухими, Абдулла Каххор уз асарлари учун танланган эпиграфлар орасида Эркин Вохидов ва Абдулла Орипов номлари бор. А.Каххор «Махалла» хикояси учун Э.Вохидовнинг:
«Инсон билан тирикдир инсон,
Мухаббатдан хаётнинг боши.
Одамзотга бахш этади жон,
Одамларнинг мехр куёши»
деган мисраларини, «Нурли чуккилар» хикояси учун А.Ориповнинг:
«Гохо ер мехрини уйларкан,
Эсга тушар дорнинг сиёги,
Ажаб хикмат: одам уларкан
Узилганда… ердан оёги»,
деган сатрларини эпиграф килиб танлайди. Бу биринчидан хикоялар мохиятининг очилишида хизмат килган, иккинчидан, А.Каххор икки истеъдод эгасини бехато аниклай билган, уларга мурувват курсатган. Колаверса, хар учала адабий сиймоларнинг узаро муносабат-мулокотлари узи бир ибратли тарих.
7. «Утмишдан эртаклар» киссаси адиб ижодида алохида урин тутади. Кисса учун эса Абдулла Ориповнинг машхур беш банддан иборат «Муножот»ни тинглаб» шеъридаги куйидаги банд эпиграф сифатида танланади:
«Эшилиб, тулганиб ингранади куй,-
Асрлар гамини суйлар «Муножот»,
Куйи шундай булса, гамнинг узига
Кандай чидай олган экан одамзот!».
Бу мисралар кисса табиатига накадар муносиб келганини хар бир китобхон эътироф этса керак.
8. А.Каххор «Туйда аза» хикояси учун «Ортикча чираниш белни синдиради» мазмунидаги: «Зури бехуда миён мешиканад», деган тожик халк маколини эпиграф килиб олган. Адиб асарларидаги барча эпиграфлар узбек тилида. Юкоридаги биз айтган биргина эпиграф тожик тилидадир.
9. Абдулла Каххор эпиграфлари орасида давр мафкурасига мосланган, эхтимол, асарнинг нашр муаммосини хал килиш учун куллаган битта эпиграф бор. Бу «Сунгги нусхалар» («Тобутдан товуш») драмаси учун порахурлик иллати тугрисидаги (В.Лениндан олинган куш) эпиграфдир.
10. Умуман олганда, Абдулла Каххор танлаган эпиграфларнинг ранг-баранглик, камрови кенглилик, чукур мазмун, матн мохиятига мувофик келиши кузатилади. Бу хам адибнинг ютуги албатта.

А.КАХХОР КАРАШЛАРИДА МИЛЛИЙ ВА
УМУМИНСОНИЙ МАДАНИЯТ ДИАЛЕКТИКАСИ

Шомат Саматов,
фалсафа фанлари доктори, профессор
(Термиз)

Маълумки, маданият, адабиёт, санъат, фан, фалсафа, миллат, худуд ва чегара танламайди. У, айнан, бир миллатнигина мулки эмас, балки бутун инсониятнинг мулкидир. Шундай экан, миллий ва умуминсоний жихатлар узаро диалектик тарзда богликдир. Миллийликни тан олиш канчалик мухим булса, умуминсоний жихатларни тан олиш ундан хам зарурдир. Фан ва маданият, адабиёт ва санъат, фалсафанинг буюк сиймолари жисман у ёки бу миллатга мансуб булсада, маънан у башарият вакили ва фарзандидир. Шу боис, у дунё халклари томонидан тан олинади, эътироф этилади, эъзозланади. Факатгина байналмилал ижодкорлар, санъаткорлар, олимларгина ана шундай эъзозга сазовор булади. Буюк суз устаси Абдулла Каххор ана шундай адиблар, дахолар сирасига мансубдир.
А.Каххор жахон классиклари ва замондошлари меросини чукур билимдони эди. Шу боис, узи хам буюк санъаткор сифатида эътироф этилди.
А.Каххор буюк ёзувчи Л.Н.Толстой тугрисида тухталаркан куйидагиларни баён этган эди: «Менга харф танитган укитувчи - эски узбек зиёлиларидан бири «буйи баравар китоб ёзган ёзувчи» хакида гапирганида, уни «Толстой хазратлари» деган эди. Шундай деганда бу «Хазрат» кайси дин ва кайси мамлакатдан эканини сураш хеч кимнинг хаёлига келмасди.
Толстой хакикатан, миллий доирадан чикиб кетган, номи хеч кандай чегарани билмайдиган буюк сиймо, буюк адиб эди.
Мен бу улуг одам сиймосида кейинчалик рус халкининг энг яхши хислатларини курдим, буюк, лекин хоксор, кунгли ок, багри кенг, калби катта-кичик, барча халкларга мехр-мухаббат туйгуси ва хар кандай адолатсизликка нафрат ва газаб хисси билан тула.
Лев Николаевич Толстой санъаткор сифатида, биз учун битмас-туганмас махорат хазинаси, мактаб, бутун бошлик - бир академиядир».
«Мен биринчи сабокни Гоголдан олган эдим», - деб ёзади А.Каххор. Жумладан, Гоголнинг «Иван Иванович ва Иван Никифорович ораларида булиб утган низолар хикояси» асари хусусида тухталаркан: «Бу китоб менга, бир томондан, рус тилини урганишда биринчи дарслик булган булса, иккинчи томондан, мени янги бир оламга, китобга эмас, хаёт одамларнинг товуши эшитилиб, киёфаси яккол куриниб турган, уларнинг ички дунёсини ойнадай акс эттирган адабиёт оламига етаклади», - деб ёзган эди.
«Гоголнинг зехнимда умрбод колиб кетган образларидан бири, - деган эди А.Каххор, - Тарас Бульба булди: барваста, бакувват, иродаси темир, уртокларига мехрибон, душманга беомон булган бу чол куз олдимдан сира кетмайди, хамма вакт худди якиндагина курганга ухшаб тураман.
Уруш йилларида ёзилган «Асрорбобо» хикоясини ёзишда мен «шу ерда туриб Берлинга ут куяётган» Асрорбобо Тарас Бульбанинг Узбекистондаги уртоги булиши керак, деб кулимга калам олган эдим». «Гогол, - деган эди А.Каххор, - буюк рус танкидчиларидан Белинский асарлари билан танишувимга сабаб булди. Мен унинг асарларини укиганимдан кейин Белинскийга устозларимнинг устози, деб карайдиган булсам, унинг «Гоголга хат»и менга жуда катта сабок булган, мени чукуррок уйлашга мажбур килган, хаётдаги фактлардан хакикат нукрасини топишга ундаган ва бунга йул курсатган маколалардан бири булди».
А.Каххор А.П.Чеховнинг мухлиси ва издоши эди. У умр буйи Чеховни урганди, Чеховга эргашди, натижада, хакли равишда «ХХ аср Чехови - буюк суз устаси» деган фахрли номга сазовор булди.
А.Каххор Чеховга багишлаб махсус асарлар ёзди. Жумладан, «Чеховдан урганайлик», «Устод», «Муборак кузойнак», «Хаёт ходисасидан бадиий тукимага» каби маколалари бунга мисол була олади.
А.Каххор Чеховнинг «Ёвуз ниятли киши» хикоясига бахо бераркан: «Бу Чехов ижодиётига хос хусусият, Чехов яратган ва рус адабиёти тараккиёти тарихида янги сахифа очган йул. Мана шу билан Чехов бутун дунё адабиёти тарихига буюк хикоянавис булиб киради. У узининг шу яратган янги шакли билан рус, Европа ва Америка ёзувчиларига катта таъсир килгандир», - деган эди.
А.Каххор Чеховдан олган сабокларини куйидагича изохлаган эди:
«Куп суз ёлгоннинг юзини пардозлаш учун керак. Хакикат шундай жононки, пардоз унинг хуснини бузади. Устоз Антон Павловичнинг кузни камаштирадиган гузал хикояларини кайта-кайта укиб, буларнинг гузаллик сирини ахтарганимда шу фикрга келган эдим.
Мен кулимга калам олиб рус адибларидан мадад сураган вактларимда буларнинг купига эргашганман, лекин услубда менга хеч ким домла Чеховчалик таъсир курсатган эмас.
Агар мен услубда бирон даража камолотга эришган булсам, унинг учун, шубхасиз устод Антон Павловичга куллук киламан».
Абдулла Каххорнинг хотирлашича: 1936 йилда у довон ошган. Уша йили у Москвада нашр этилган Чеховнинг 22 томлик асарлар тупламини олиб келган ва унга махлиё булган. «Шунда, - деб ёзади А.Каххор, - аломат бир ходиса юз берди: шу билан мухтарам устод менга муборак кузойнакларини бердилару: «Мана буни такиб уз халкингни утмишига назар сол», дедилар.
Устознинг муборак кузойнакларини такиб халкимнинг утмишига карадим. Бир томондан темир гайкаларини бураб олган «Ёвуз ниятли киши - Денис, иккинчи томонда откоровул юр деса юрган, тур деса турган, устидан ошириб ук узганда киприк кокмаган «баттол угри» Бабар! Булар замона дарахтида етилган бир олманинг икки палласи эди.
Шундай килиб, болалигимда зехнимга чукиб колган хотиралар уйгонди, юзага чикди, уша вактдаги халк хаётини куз олдимга келтирди. Шунинг натижаси булиб гам-гуссага тула «Угри», «Томошабог», «Бемор», «Анор» - уз вактида ёзилмай колган хикоялар вужудга келди.
Мен хикоячилик хунарининг алифбесини хам шу муборак кузойнак билан укиганман.
Антон Павлович хаётбахш бахор куёшидек илик нур сочиб, узбек тупрогида хилма-хил талантларни ундирган рус халкининг буюк вакилидир».
Айтиш жоизки, миллий хусусият биринчи галда хар бир миллатнинг, элатнинг она тилида ифода этилади. Тил кадим-кадимдан миллий маданиятнинг ойнаси хисобланиб келган. Тилда миллатнинг бутун тарихи, унинг барча хусусиятлари маълум даражада акс этади. Тил ривожланса миллат равнаки аён булади.
А.Каххор она тили - узбек тилининг хакикий жонкуяри эди. У Тошкент чет тиллар педагогика институти (хозирги Тошкент жахон тиллари университети) студентлари хузурида «Рус тилини она тилимиз дейиш учун аввал уз тилимизни билишимиз керак!» мавзуидаги нуткида куйидагиларни баён килган эди: «Сизлар хар каердан келгансизлар, институтни битирганларингиздан кейин жойларга бориб укувчиларга инглиз, немис, француз, испан тилларини ургатасизлар. Менинг сизларга айтадиган энг зарур гапим шуки, сизлар жойларга, чет тиллар билан бирга, балки биринчи навбатда, уз она тилимизга - узбек тилига чексиз мухаббат туйгусини олиб боринглар. Узбек тили гоят бой, нихоятда чиройли, хар кандай фикру туйгуни ифода килишга кодир эканини амалда курсатинглар; каерда ва кандай шароитда ишламанглар, тил маданиятимизнинг машъали булинглар!».
А.Каххорнинг фикрича она тилини мукаммал билиш билан чекланмаслик керак. Бунинг учун замонавий маданий тилларни хам урганиш зарур. «Тарихда утган буюк сиймоларнинг деярли хаммаси, - деган эди А.Каххор, - она тилиси устига уз замонасининг бой, маданий тилларидан бири ёки бир нечтасини яхши билган. Навоий форсча газаллар, Лермонтов французча шеърлар, Ибн Сино араб тилида илмий асарлар ёзган».
А.Каххор гурур ва фахр билан: «Адабиётимиз катта адабиёт, катта адабиётга талаб хам катта булади», - деган эди. Бунинг учун асарларимиз бошка тилларга таржима килиниб, хеч булмаганда Туйтепадан нарига утиши кераклигини уктирган эди.
А.Каххор алохида уктирган эдики: узбек адабиёти жахон адабиётининг бир кисми, бу бойликнинг бир хазинаси. Бу хазинадан бутун халклар бахраманд булгандагина жахон адабиётининг хазинаси булади.
А.Каххорнинг фикрича, ёзувчи уз она тилиси устига уз замонасининг бой маданий тилини билмасдан канот богламайди. Бунинг мисолини адабиётимиз тарихида, хозирги адабиётимизда хам куришимиз мумкин.
А.Каххор томонидан куйилган талабга биноан: «Ёзувчининг вазифаси яхши асарлар ёзиш, халк дилининг таржимони булиш билангина чекланмайди, унинг вазифасига адабиётни хар кандай бало-казодан куриклаш, адабиётнинг сергак, жасур посбони булиш хам киради».
А.Каххор узининг «Ён дафтардаги кайдлар»ида куйинчаклик билан кайд этган эдики: «Танкид адабиётимизга катта адабиёт чуккисидан карамаётир. Махаллий классиклар пайдо булаётибди. Бу классиклар асарларини рус ва бошка тилларга таржима килинмаслигидан манфаатдор». Улар учун, гуёки, «шу ернинг узи тинч»дек.
А.Каххорнинг фикрича, бу ахволда кандай килиб катта адабиётни яратамиз?
А.Каххорнинг бу киноялари ва куйинчаклиги хозирги кунда адабиётимизга яккол сезилмокда. Гарчанд, адабиётимиз салкам 40 йил А.Каххорсиз яшаётган булсада, камчиликларни бартараф этишда бу киноялар Каххорнинг кахри сифатида бонг урмокда.
А.Каххор таъбири билан айтганда: «Хар бир йирик санъаткор миллий маданиятни жахон адабиётининг дурдоналари билан бойитишга узининг бутун куч-кувватини сарфлаши керак. Бадиий таржима ёзувчининг узи учун хам катта махорат мактаби булади».
Буюк санъаткорнинг бу талаб ва орзулари мустакиллик туфайли руёбга чикди. Узбек тилига давлат макоми берилди. Узбекистон Республикаси Хукуматининг махсус карори билан Узбекистон олий укув юртларини битирувчилар учун бирорта чет тилидан давлат аттестацияси топшириш мажбурий деб белгиланди. Узбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази тузилди. Унинг нашри сифатида «Тафаккур» ва «Жахон адабиёти» журналлари дунёга келди. Бу нашрлар оркали халкимиз жахон маданияти, адабиёти ва санъати дурдоналаридан бахраманд булмокда. Бу хакикат жарчиси булмиш буюк Абдулла Каххор орзулари ва талабининг амалдаги ифодасидир.

АЁЛЛАРНИ АРДОКЛАГАН АДИБ
Абдулла Улугов,
филология фанлари
номзоди, доцент
(Тошкент)
Абдулла Каххор асарларида халкимиз хаётининг бадиий манзараси куринади. Ёзувчи асарларида якин утган даврнинг «кора ва кир тарихи» хам, замона узгаришларидан бахраманд одамларнинг кураш ва интилишга тула хаёти хам яккол акс этади. Абдулла Каххор аёлларнинг ижтимоий хаётдаги урнини курсатишга алохида эътибор беради. У катор асарларида хотин-кизларни асосий бош кахрамон сифатида курсатади. «Дахшат» хикоясида Унсиннинг аччик кисматида аёллар чеккан азоб-укубатлар, нола акс этади. «Бемор», «Анор» хикояларида кашшоклик туфайли азоб чекаётган аёлларнинг аянчли ахволи курсатилади. «Мастон», «Минг бир жон», «Жонфигон», «Кампирлар сим кокди», «Синчалак»да эса хаётга ишонч билан карайдиган аёлларнинг шижоати хакида хикоя килинади. Аёлларнинг аламли хаёти ва умид, ишончга тула турмуши тугрисидаги бу кисса ва хикоялар ижтимоий-маданий, маиший хаётимизнинг узига хос бадиий ойнаси була олади.
Адибнинг «Дахшат», «Бемор», «Угри» хикояларини утмишни коралаш максадида ёзилган асар, деб тушуниш ярамайди. Уларни шуро сиёсатига мос дейиш хам калтабинлик. Айни хикояларда хаёт ходисалари хакконий курсатилган. Уларда хаётнинг турли муаммолари туфайли азоб-укубат чекаётган кишилар ахволи хикоя килинган. Кишилар хамма замонда, хамма жойда муаммога дуч келади ва изтиробга тушади. Утмишда хам, хозир хам, келажакда хам шундай булади. Факат бу турли тарзда, хар хил шаклларда куринади. Абдулла Каххор асарларида хаёт муаммолари каршисида турган кишиларнинг узаро муносабатлари мураккаблиги гуё заррабинга солиб курсатилади. Шунинг учун Унсин каби муте, мушфикаларнинг ахволи бошкаларни бенихоя ачинтиради. Бундай хурликка инсон боласи токат килиши мумкин эмасдай туюлади. Вахоланки, Унсин ва унинг кундошлари учун додхох даргохида яшаш одддий хаёт эди. Унсин шу жойда кенжа келинчак булиб беш ой яшаган эди. Агар тасодиф булмаганда у бу даргохда яна яшайверарди. Ёки Нодирмохбегим хам додхохнинг зулмларини сезмасдан юраверарди.
Абдулла Каххор «Дахшат», «Бемор», «Угри», «Бошсиз одам» хикояларида кашшоклик исканжасида колгани туфайли узини инсон сифатида англашга курби етмаган, рухан горат булган, ночорлигига куниккан бечора одамларнинг ожизлигини курсатган. Унсин, Кобил боболар узини бошкалар олдида ожиз сезгани учун тахкирланади. Такаббур кимсалар хамма замонларда хам бошкаларга уз устунлигини билдиришдан марокланади. Одамлар табиатидаги такаббурлик иллатини хам, уларнинг феъл-атворидаги мутелик, итоатгуйлик каби кусурларни хам карор чикариш оркали узгартириб булмайди. Табиатига такаббурлик сингган кишилар, имконият тугилса, хам кандай жойда хам узини курсатиб, манманлик килаверади. Аммо кадрини биладиган, бошкаларни топташга йул куймайдиган кишиларга улар хам хеч качон осмондан келиб муомала килишга ботинмайди.
Адиб асарларида хурланган, хакоратланган одамларга чукур ачиниш билан карайди, такаббур кимсаларнинг «манман»лигини курсатиб, аччик истехзо килади. Рухан горат булиш инсонни канчалик аянчли ахволга солса, такаббурлик кишини шунчалик хунук килишини курсатади. Абдулла Каххор хикояларида турли хил феъл-атвордаги кишилар образи намоён булади. Ёзувчи уларнинг феъл-атвори, дунёкарашини хар хил вокеалар асосида очиб беради. Адиб вокеаларни содда тушунарли баён этиш оркали кахрамонларнинг характерини гавдалантиради. Шунинг учун «Дахшат» хикоясидаги Унсин билан «Минг бир жон»даги Мастура «Мастон»даги бош кахрамон тамоман бошка-бошка одамлар эканлиги аник билиниб туради.
Адибнинг «Мастон», «Жонфигон», «Кизлар», «Кук конверт», «Кампирлар сим кокди», «Синчалак» асарларида инсонлик кадрини билган, янгиликка интиладиган, шижоатли аёллар образи куринади. Адиб уларни мехр билан ардоклаб тасвирлайди. Хаётга ишонч билан карашларини куллаб-кувватлайди. Бу аёлларнинг турмушда дуч келаётган тусикларни мардонавор енгиб утаётганидан мамнун булади. Аёлларнинг шижоатига хайрихохлик ва эхтиром билан караш жихатидан Абдулла Каххор асарлари узбек адабиётида алохида урин тутади. Бу жихатдан хеч бир ижодкорни ундан олдинга куйиб булмайди. Албатта, Абдулла Кодирий, Чулпон ва бошка ижодкорлар асарларида хам аёлларнинг мехр билан яратилган таъсирчан образлари мавжуд. Аммо Абдулла Каххор ижодида аёллар образи бутун бир галерияни ташкил этади. Унда узбек аёлининг таржимаи холи ёркин куриниб туради.

АБДУЛЛА КАХХОР УЙ-МУЗЕЙИ

Нодира Жалолова,
Абдулла Каххор
уй-музейининг директори
(Тошкент)
Узбекистон халк ёзувчиси Абдулла Каххор уй-музейи 1987 йилда ёзувчининг 80 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган. Тошкент шахрининг Юнус Ражабий кучаси 26|1-уйида жойлашган, икки каватли бу уйда адиб 1958 йилдан то умрининг охиригача яшаб, ижод килган.
Мана йигирма йилдирки ушбу маскан халкимизни Абдулла Каххор хаёти ва ижоди билан якиндан таништиришда, таргиб ва ташвик этишда, муносиб издош, комил инсон булиб шаклланишларида уз хиссасини кушиб келмокда. Шуни алохида таъкидлаш лозимки, уй-музейни ташкил этишда адибнинг турмуш уртоги, мумтоз адабиёт билимдони, зукко таржимон Кибриё Каххорованинг хизматлари катта булган. Унинг жонбозлиги ва саъй-харакатлари туфайли бу хонадон кутлуг зиёратгохга айланди. Кибриё Каххорова музей ташкил этилгандан умрининг сунггигача катта илмий ходим вазифасида фаолият юритиб, адиб хотирасини абадийлаштиришга бош-кош булган.
Уй-музей фонди А.Каххорнинг шахсий буюмлари, хужжат, орден ва медаллари, кулёзма ва китоблари, фотосурат ва санъат асарларидан иборат. Уй-музей туртта хона, айвон ва асосий кириш йулагидан иборат. Мехмонхона ва кутубхона мемориал хоналар булиб, улар адиб хаёт чогида кандай булса ушандай холатда сакланган. Мехмонхона бинонинг биринчи каватида жойлашган булиб, хона уртасида турган стол ва стуллар канча-канча буюк сиймоларни курган, улар теграсида дилкаш сухбатлар курилган, мехмондуст хонадон эгаларининг саховатидан бахраманд булганлар. Узбек адабиётида дунёга келган янги асарлар, адабий жараёнга оид мухим вокеалар шу жойда мухокама килинган, кизгин бахсу мунозаралар утказилган. Хонадаги адиб томонидан сотиб олинган ва фойдаланган телевизор, радио, магнитофон ва турли мебеллар зиёратчиларда катта кизикиш уйготади, 60-йиллар мухитини куз олдида жонлантиради. Жавонларга Абдулла Каххор ва рафикасининг чет эл саёхатларидан олиб келган турли эсдалик буюмлари, идишлар туплами куйилган. Узбекистон делегациясига рахбар сифатида бориб 1955 йилда Хиндистондан олиб келган «Тож махал» макбарасининг макети хонадаги энг кимматли экспонатлардан биридир.
Бу ерга келувчи зиёратчиларда, айникса, Каххор кутубхонаси узгача таассурот колдиради. Бу бежиз эмас, албатта. Кутубхонада уч мингга якин китоб, беш юздан ортик журналлар сакланади. Уларнинг деярли барчасини адибнинг узи жамлаган.
Каххор кутубхонасида узбек ва форс-тожик мумтоз адабиёти намуналарининг ноёб нусхалари, XX асрнинг иккинчи чорагида Москва ва Санкт-Петербургда чоп этилган кадимий китоблар мавжуд. Уларнинг аксарияти Абдулла Каххор «Сароб» романи учун ёш каламкашлар конкурсида голиб чикиб, собик иттифок буйлаб килган сафари чогида олиб келган. Бу хакда адибнинг узи шундай ёзади: «Москвадаги эски китоблар магазинини хуп айланиб, шу кунгача кайси бир ёзувчини татиб курган булсам, тула асарлар тупламини сотиб олишга харакат килдим. Бунга кисман эришиб, Толстой, Чехов, Гоголь, Тургенев, Лермонтов, Достоевский, Писарев, Белинский, Горький, Ж.Лондонларнинг асарларидан иборат олти яшик китоб билан кайтдим. Шундан кейин рус адабиёти дарёсига шунгиб кетдим. Бу вактларда мен хар бир ёзувчини чукуррок урганишга, унинг мартабасини улуг, асарларини гузал килган сирлардан вокиф булишга киришдим. Шу максад билан ишни Чеховдан бошладим… Чеховдан кейин Толстой билан жиддий шугулландим. Рус классикларини хазм килганимдан кеийн Гарб адабиёти билан шугулландим».
Кутубхонадаги В.Шекспир, Э.Золя, В.Скотт, М.Твен, Т.Драйзер, Р.Роллан, Ч.Диккенс, Стендаль, Ж.Верн ва бошка машхур чет эл адабиёти вакилларининг турли даврларда нашр этилган куп томли асарлари туплами бир неча юз китобни ташкил этади.
Каххорнинг ёш ёзувчи, шоирларга гамхурлиги, уларнинг ижодини куюнчаклик билан кузатиб бориб, хар бир янги асарини диккат билан укигани, эринмай муаллифга мактуб ёзганлиги, камчилик ва ютукларини таъкидлаб, кимматли маслахатлар берганлигини, керак булса нохак танкидлардан химоя килганини купчилик эътироф этади. Шу сабабли ёш каламкашлар биринчи китобчаларини устоз назаридан утказиб, унинг ок фотихасини олишга харакат килганлар. Кутубхонадаги жавонлардан бири ана шундай шогирдларнинг китоблари учун ажратилган булиб, уларнинг барчасида муаллифлар дил сузлари, дастхатлари битилган. 1965 йилда нашр этилган «Уфк» китобининг биринчи сахифасида шундай сузлар бор: «Хурматли Абдулла ака! Биринчи катта китобим шу. Уришиб-уришиб укиб чикарсиз деган умиддаман. Эхтиром ила шогирдингиз Саид Ахмад». Пиримкул Кодиров «Студентлар» китобчасини такдим этаётиб шундай ёзган экан: «Абдулла ака! Агар узбек адабиёти бир денгиз булса, Сиз шу денгизда сузаётган кемалардан бирининг капитанисиз-у, мен энди унга кадам куяётган юнгаман. Бу китобча юнгаликдан матросликка утиш учун берилган имтихонлардан бири. Юнга капитаннинг бахосини кандай хаяжон билан кутса, мен хам Сизнинг бахонгизни шундай хаяжон билан кутаман. Йиллар давомида берган сабокларингиз учун чексиз миннатдорчилик билан П.Кодиров».
Каххор ижодкорнинг факат уз кобигига, уз сохасига уралиб колишини, юзаки ва умумий тасаввурлар билан асар ёзишини коралар эди. У ёзувчининг яратилажак асари ва кахрамони турли соха, турли касбдаги одамлар хакида булиши мумкинлигини доимо эътиборда тутган. Асарнинг жонли ва хаётий чикиши учун эса асар кахрамонининг ишидан, касбу коридан яхши хабардор булиш зарур деб хисоблаган. Шунинг учун унинг кутубхонасида нафакат адабиёт ва санъатга, балки медицина, сиёсат, фалсафа, тарих, география, техника ва хатто пазандачиликка оид китоблар хам талайгина. Турли тилларнинг изохли лугатлари ва икки тилли лугатларнинг куплиги адибнинг тилшуносликка хам катта кизикиш билан караганлигини курсатади.
Каххорнинг илк китобларидан тортиб бугунги кунгача турли йилларда чоп этилган китобларининг нашрлари, кардош халклар ва чет тилларда чиккан асарлари, адиб хаёти ва ижоди хакидаги илмий-танкидий ишлар, хотиралар алохида жавонда сакланади.
Уй-музей кутубхонасига буюк адибга булган хурмат эхтиромлари нишонаси сифатида ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар узларининг янги чиккан китобларини совга киладилар. 2004 йилда Озод Шарафиддинов «Ижодни англаш бахти» китобини куйидаги дастхати билан совга килган эдилар: «Буюк адиб Абдулла Каххор уй-музейига! Бу китобга устознинг куп мехнатлари сингган. Бугун уни куриб устознинг рухи шод булсин».
Бугунги кунда Абдулла Каххор йиккан китоблар факат томоша учун куйилган экспонатлар эмас. Хар йили музей кутубхонасидаги китоблардан мактаб, коллеж, олий укув юртларининг бир неча укувчи ва талабалари, илмий изланишлар олиб бораётган магистр, аспирант ва докторантларга маълум тартиб асосида фойдаланиш учун рухсат берилади.
Айни пайтда Абдулла Каххорнинг 100 йиллиги муносабати билан уй-музейининг янги экспозициясини яратиш устида иш олиб борилмокда. Бу ишга адабиётшунослар, малакали рассом-дизайнерлар жалб этилган булиб, 2007 йилнинг май ойигача тугатиш режалаштирилган. Булажак экспозиция уч булимдан иборат булади. «Абдулла Каххор хаёти» деб номланган биринчи булимда адиб хаётининг турли боскичлари, мухим вокеалар хакида хикоя килинади. Шубхасиз, «Утмишдан эртаклар» киссасини укиган зиёратчилар Абдулла Каххорнинг болалиги билан купрок кизикишади, муфассалрок билишни хохлайдилар. Шуни назарда тутиб, экспозициянинг бу булимида XX аср бошларидаги халк турмуш тарзини, маданиятини, давр мухитини жонли равишда курсатишга харакат килинмокда. Темирчилик асбоб-ускуналари, кадимий кийим-кечаклар, уй-рузгор буюмлари, фотосуратлар ана шу ниятни руёбга чикариш учун хизмат килади. Экспозициянинг навбатдаги кисмига адибнинг Кукон педагогика билим юртида укиб юрган даври хаётига оид хужжатлар, маршлар ва шаркиялар битилган, турли фанлардан тутилган конспект дафтарлар, суратлар ва билим юртининг деворий газетаси куйилади. «Билим юрти» ва унинг хажвий иловаси «Кумортки» деворий газеталарининг 1922 йилда Абдулла Каххор мухаррирлиги остида тайёрланган сонлари адибнинг талабалик давридан ноёб эсдаликдир. Шунингдек, бу булимдан Абдулла Каххорнинг севимли машгулоти-фотографияга булган кизикиши хам ёритилади. Фотоаппарат ва адибнинг узи суратга туширган фотосуратлар мазкур булимдан жой олади. Адибнинг эллик, олтмиш йиллик юбилейларига доир материаллар билан хам шу ерда танишиш мумкин. Булимдан ёзувчи билан чорак аср хамнафас булган, унинг шахсий котибаси, таржимон, беминнат ёрдамчиси булган Кибриё Каххорованинг хаёти ва ижодини ёритиш учун махсус витрина ажратилади. Тожик ва рус тилларидан узбек тилига, узбек тилидан тожик тилига килган таржималари, нуктадонлик ва хозиржавоблик билан ёзилган илмий, публицистик маколалари хакида маълумот берилади.
Абдулла Каххор билан видолашув, сунгги йулга кузатиш маросими пайтидаги суратлар хам шу булимда намойиш этилади.
«Абдулла Каххор ижоди» деб номланган иккинчи булимда адибнинг журналистик фаолияти ва ижодининг илк даврларига тегишли хикоя, фельетонларнинг кулёзмалари, улар эълон килинган вактли матбуот нашрлари урин олади. Бу булимда «Сароб» романи ва унинг мураккаб такдирини ёритишга алохида эътибор каратилади. Романнинг турли йиллардаги нашрлари, у хакида эълон килинган маколалар, такризлар, илмий ишларнинг авторефератлари кургазмага куйилади. Адибнинг киссалари, таржималари, пьесалари ва чет тилларга таржима килинган асарлари хакида хам шу булимда маълумот берилади. Булим Абдулла Каххор ижодини тадрижий такомилини курсатиш учун даврлаштирилган холда ташкил этилади. «Абдулла Каххор ва кино» мавзусига багишланган булим хам зиёратчиларда катта кизикиш уйготиши кутилмокда. Умуман, бу булимда адибнинг бой ижодий мероси хакида кенг куламли маълумот такдим этишга харакат килинади.
«Абдулла Каххор мероси» деб номланган учинчи булимда адибга хурмат ва эхтиром намунаси сифатида тухфа этилган совгалар, мукофотлар, орден ва Медаллар, дипломлар, эсдалик буюмлари жой олади. 60 йиллик юбилей муносабати билан киргиз ёзувчилари томонидан совга килинган миллий услубда ясалган шахмат, украин дустлари тухфа килган бандура, «Муштум» журнали ва Хамза театри жамоаси томонидан хадя этилган вазалари ва турли миллатга мансуб дустларининг совгалари бу булимдан жой олади.
2000 йилда Абдулла Каххорнинг халкимиз маънавиятини юксалтириш ва адабиётимиз ривожига кушган улкан хизматлари учун «Буюк хизматлари учун» ордени берилган эди. Шу орден хам экспозициянинг мазкур булимидан урин олади. Бундан ташкари антика услубда ишланган хинд миллий лагани, Шива хайкалчаси, Раж Капур киностудиясининг рамзий хайкалчаси ва шу совгаларни кабул килиб олиш пайтидан эсдалик суратлари хам экспозицияни анча бойитади.
Албатта, айтиб утилганлар яратилажак экспозициянинг мазмун-мохиятини, барча жихатларини камраб ололмайди. Музей ходимлари уни янги маълумотлар, экспонатлар билан янада бойитиш, айрим кисмларига узгартириш киритиш ишларини доимий равишда олиб борадилар.
Абдулла Каххор уй-музейи эшиклари адабиёт мухиблари, китобхонлар хамда адиб хаёти ва ижодига бефарк булмаганлар учун хамиша очик.

УЗБЕКШУНОС АДИБ
Жума Хужакулов,
филология фанлари
номзоди, доцент
(Термиз)

Абдулла Каххор, мабодо, хикоя жанрида ижод этиш билан кифояланиб колганида хам, XX аср узбек адабиёти тарихида бетакрор суз санъаткори сифатида колаверар эди. Адибни мангуликка дахлдор килган, том маънода халк ёзувчиси булиб колишига сабаб унинг умри буйи шу жанрга содик колиши хам эмас; кирк йиллик ижодий умрининг бошидан-охиригача «хикоя» деб аталмиш багоят сирли-сехрли оламга бизни устамонлик-ла «олиб кира билгани» хам эмас. Агар гап факат шунда буладиган булса, шуни айтиш лозимки, Абдулла Каххор жудаям куп хикоя ёзган эмас-карийб саксонга якин хикоя яратган, холос. Адиб ижодий фаолияти нари-бери чамаси кирк йилча давом этган булса, шунча вакт мобайнида саксонга якин хикоя битиш унча хам катта иш эмас. Яна устига, бу хикояларнинг ярмидан ортигини-кирк бештасини адибнинг узи хикоя деб эътироф этмаганини инобатга оладиган булсак, Абдулла Каххорнинг бу жанрга талабчанлиги нечоглик жиддий булганлиги уз-узидан ойдинлашади колади.
Хуш, умри буйи адиб узи коникадиган атиги уттиз бешта хикоя ёзибди-ю, узбек адабиётида кандай муъжиза руй бериб, «Абдулла Каххор мактаби»га асос солинибди, адибнинг узи эса жахон новеллачилари сафидан урин олишга муносиб топилибди?
Мазкур саволга жавоб излаб, узбек адабиётшунослиги ва танкидчилигида куплаб ишлар килинган, хамда А.Каххорнинг хикоячиликда эришган ютуклари бирма-бир санаб курсатилиб, адиб истеъдодининг талайгина кирралари илмий кашф этилган. Ёзувчи ижодини тадкик этиш истаги калбида гимирламаган бирор танкидчи миллий адабиётимизда деярли учрамаслиги, бу йулда астойдил тер тукиб мехнат килиб, каххоршунос олимлар усиб етишганлиги, танкидчиликда эса «каххоршунослик» алохида бир фан, ижодий махорат мактаби даражасига кутарилганлиги хаммамизга аён.
Шуни унутмаслик керакки, илм-фанда хар кандай ютук-нисбий. Бугун илм уфкида энг сунгги нукта, энг мукаммал тафаккур самараси булиб куринган илмий хулоса эртанги кун яна уз чегарасини кенгайтириши, хозиргача муайян сохада мактов топган мулохаза яна аллакайси жихатларини ошкор этиши аклдан ташкари ходиса эмас. Шу акидага амал килиб, биз хам Абдулла Каххор номи билан маълум ва машхур, бу хусусиятлари хали адибнинг узи хаётлиги чогидаёк эътироф этилиб, хамон-бизнинг кунларимизгача урганилишда давом этиб келаётган-адиб истеъдодининг айрим жихатлари хусусида бахоли кудрат мулохазаларимизни уртага ташлашга жазм килдик.
Бизнингча, А.Каххор истеъдодининг яна бир киррасини унинг хикоялари марказида Узбек, шу ном билан аталадиган улкан бир халкнинг вакили, йук, вакилигина эмас, балки иймони бутун, бутун булгандаям хайратомуз бутун, эътикоди бенихоя пок, хеч кандай шароитда синмайдиган, сунмайдиган, губор кунолмайдиган, ахдидан кайтариш, чалгитиш сира-сира иложи булмаган энг баркамол Инсон турганлиги белгилайди. Бу узбек унча-мунча узбек эмас. У бош харф билан ёзиладиган, ёзилиши лозим ва зарур булган Узбек! Бу Узбек бизу сиздан фарк килади. Бу фарк унинг пурим кийинмаслигида, гарданига буйинбог такиб, бошига гардишли калпок кундириб юрмаслигида хам эмас. Шунингдек, унинг тили хам бизу сизнинг тилимиздаканги силлик, бийрон эмас, хатто, сизу биз билан сузлашиб колгудек булса, нуткимиздаги анча-мунча сузларнинг маъносини англай олмаслиги хам хеч гап эмас.
Гап шундаки, Абдулла Каххор хикояларининг кахрамонлари, нафакат кахрамонлари, балки истагингиз тимсоли хам, бутун вужуди билан биз «узбек» деганимизда тасаввур этгувчимиз халкнинг асл табиатини узида мужассам этган кишилар. Асрор бобони олайлик. У шарти кетиб, парти колган чол. Эхтимол, у ватанпарварлик деган гапларнинг маъносини англамас хам. Аммо, шунга карамай, бу кария шу даражада ватанга жон фидоки, унинг олдида унча-мунча, «ватанпарвар» ер чизиб колади! Асрор бобонинг ватанпарварлиги хеч кандай мактовлар билан чикиша олмайди, куз-куз килишлардан минг тош нари. Шунингдек, чол на эски, на янги илмдан хабардор; на беш вакт намоз укишу тоат-ибодатни билади. Аммо, шунга карамай, шу кадар иймонли, диёнатлики, баъзи бир тилида «дусту», дилида ганим дузахи «художуй»лардан минг бора пок, минг бора жаннати! У нима иш билан куйманмасин, гуё шундай булиши керак-вассалом. Хеч бир ишга кул учида, ёки ярим-ёрти эмас, балки бутун вужуди, хатто, керак булса-хони-мони билан киришади.
Чолнинг бошига катта гам тушган: угли Ёдгор урушда халок булган. Одам боласини Худо кандай жазога гирифтор килса килсину, аммо асло фарзанд догини бошига солмасин. Айникса, ёшинг бир жойга бориб колиб: «Бу ёгида, ким билади, неча кунинг колди, омонатингни топширасан-да, иложинг канча» деб хаёлан умрингга якун ясаб куйган бир ёшингда! Асрор бобо шу ёшда. Шу ёшида, шу ёшдаги кекса оталар кутариши осон булмаган гамда колган. Аммо Асрор бобо узбекона кенг феъл, совуккон бардош, аклли мулохаза ёрдамида гамни уйдан чикмай, изтиробда ковирилиб эмас, балки эл орасида булиш, вактини эл билан хамнафасликда утказиш «оркали енгиш мумкинлигини чукур тушунади-чойхоначиликни ихтиёр этади. Чойхоначилик, бир хисобда, чол учун калбини уртаётган гам-аламни енгиллаштириш чораси хам эмас. У бу юмушни бошка-бекиёс улкан ва олижаноб максадни кузлаб кулга олган. Райком секретари сузлари билан айтадиган булсак: «Ота шу ерда туриб Берлинга ут куяётибди». Чол назарида буни уддалашнинг йули битта: халк калбида душманга нафрат хиссини алангалатиш!
Асрор бобо, угли вафоти тугрисида келган «корахат»ни кампиридан бекитишида хам, хат хусусида гап кетгудек булса, кампирини ёлгон айтиб булса-да тинчитишга уринишларида хам, баъзида хиёл «жиддий», аммо ич-ичидан жуда авайлаб, кампирига жони ачиб, дилидан эмас, тил учидан танбех беришларида хам оталаримиз авлодларига хос устамонлик, донишмандлик мавжуд.
Бундай ёркин фазилатларни, шунингдек, чолнинг кампирида хам курамиз. Кампир одамгарчиликни юксак тушунади ва кадрлайди; унга рухий ва жисмоний ахволи, кайфиятидан катъий назар, бирдек амал килади хамда буни одатий хол, оддий одамгарчилик деб тушунади. Шу жихатдан куйидаги деталга эътибор каратайлик: кечаси, бемахалда, Асрор бобонинг кадрдони-Хайдар ота дусти оиласига ташриф буюради ва юрагига кил сигмаган кампир асло огринмай, аксинча, буни мехмон хурмати, мезбондан шуни такозо этишини табиий билиб «бемахал булса хам, козон осади». Бу расм, бу тартиб-коида Шарк аёллари, жумладан, узбек хонадонининг бекалари учун хам энг гузал, кадимий ва азалий фазилатлардан саналади!
Узбек аёлининг бой ички дунёси, рухий олами ва шу халк хотин-кизларига хос сабр-токат, чидам ва ирода устиворлигини Абдулла Каххор «Хотинлар» хикоясида янада чукуррок очиб берган. Хикоя 1944 йилда ёзилган. Бу асарда хам гоя-уруш йилларида мамлакат ичкарисидаги мураккаб хаёт, шу даврда узбек аёлларининг шу миллат аёлларига хос мехнат ва садокатда курсатган фидойиликларини мадх этишдан иборат.
Хикоя Аскар ота деган чол билан «майин товушли… ёшгина бир жувон»-Собирахон уртасида, от устида кетаётиб, йулда булган сухбат тасвири билан бошланади. Жувон шундай ёшгиналиги, боз устига майин, демак, ёкимли товушига хилоф равишда «пахталик нимча, купол агдарма этик» кийган. Албатта, уруш йилларида, фронт оркасидаги хаёт учун табиий белгилар эди булар, бундан ажабланишнинг хожати йук… Бу жувон-тракторчи. МТС узок, отда катнашдан булак илож йук. Ахволнинг бунчалик огирлиги, МТСда, одатда, аксарият, эркаклар билан бир жойда ишлаш, вакт-бемахал, узундан-узок йулни отда минг бир азоб билан босиб утиш ташвиши, балки бу жувоннинг жонига тегар, бири булмаса бирида «феъли бузилиши», «бор-э» деб, хаётнинг бошка йулларига кетишигача олиб келиши мумкин эди. Йук, шундай машаккату мушкулотлар бошидан ошиб-тошиб, вужудини чулгаб олганда хам у Шарк аёлига хос назокатни, маънавий покликни бой бермайди! Аскар отага куёви фронтдалиги, у фронтга кетганигача булган йилларда шу кадар инок яшаганликлари, айникса, куёвининг гапини хеч махал икки килмаганлиги, бунинг асорати-куёви кетгандан кейин анча кийнаб куйганлигини шунчалар андиша билан хазин, аммо хар кандай койиш, нолишлардан йирок бир майин товушда сузлайдики, беихтиёр сенга жуда-жуда якин, кадрдон бир одамнинг нихоятда ёкимли киёфаси кузинг унгида намоён булади. «Мен Сизга айтсам, отажон, урушдан илгари биздан хомлик утган экан: уй килибмиз, уртогим катта-катта топиб келганига, мен яхши-яхши тикканимга, пиширганимга хурсанд булиб юра берибмиз. Мен етти йиллик мактабни битирганимдан кейин уртогим: «бас, камлик килса кейин укирсан» дедилар. Ишламадим хам. Шу билан «уй кизи» булиб колавердим. Бунинг окибати шу булдики, уруш бошланганидан кейин тенгкурларим жой-жойини топиб олганда мен шошиб колдим, уларнинг эрлари кунгиллари усиб жунаганда, менинг эрим уксиб жунади…».
«Асрор бобо»да булганидек адиб «Хотинлар» хикоясида хам Собирахонни мактамайди, балки улуглайди. Улуглаганда хам баландпарвоз иборалар, жимжимадор танбехлардан кочади. Самимиятини бирон чизги, хатто, оханг, имо-ишора билан сездириб куя колади, холос.
… Шундай килиб, Собирахоннинг куёви урушда, душманга карши курашда кон кечиб юрибди. Вакт топиб, уйига-севган хотинига икки йул хат битиб, ахволидан дарак бериб куйишга хам чора йук. Чора булиб колганда ёзган хатлари эса шунчалар дилтангки, ундай-мундай одамни тириклайин улдиради… «Янги йил кечаси тушимга кирдингиз: кимнингдир айвонида биров билан гаплашиб турибсиз. Тонг ёришганда уйга кайтиб келдингиз, бетингизни ювмасдан ухлаб ётган боланинг юзидан упдингиз…».
Собирахон-борлиги ибодан йугрилган Узбек аёли! Хар канча дашном, уринсиз дакки эшитганидаям дод солмайди, дардини ичига ютиб, бировга оила сири, эр-хотинлик муносабатларидан нола килмайди. Аёл зоти шундай булиши кераклиги, шундай булганидагина оилавий турмушга дарз етмаслигини, шундагина гохида билиб-билмай айтилган аччик-тизик гап-сузлар пайти келиб унутилиши мукаррарлигини чукур тушунади. Шундай булганда, Собирахон, жанг майдонида кон кечиб, улим билан кечаю кундуз юзма-юз турган эрига хат ёзар ва айтадиган гап-сузларини айтиб куя колган буларди. Йук, Собирахон бундай килмайди. Эр-хотинлик, вафо-садокат хаётнинг хар кандай синовларидан «бели синмай», «охори тукилмай утиши лозимлигини, акс холда, севги-мухаббат деган мукаддас тушунчалар, туйгулар асл маъносидан бегона булишини юксак англайди. У бу тушунчаларни на кинолардан, на китоблардан куриб, укиб урганган. Бу узбекона мулохаза унинг вужудига бешикда эшитган Она алласи, кейинчалик, Ота панд-насихатлари, мехрибонликлари таъсирида шаклланган. Бу маънавий киёфани Собирахондан, Собирахонни эса бу гузал инсоний киёфадан ажратиш асло мумкин эмас. Улар-бир бутун, яхлит. Бири бошкасисиз маъною мазмунини тамоман йукотади!
Эзгуликни улуглашу мунофиклик, вафосизликни лаънатламай утолмасликдан иборат оталаримизга хос олижаноб хусусиятларни ёзувчи «Хотинлар» хикоясидаги Аскар ота образида умумлаштиради. Вокеалар давомида маълум буладики, Собирахондек халол, пок аёллар билан бир даврда, одамлар она-юрт, элу элатларнинг эртанги куни, такдирини уйлаш, кайгуриш, бу йулда кули етганча кучи борича жон холатида Ватан химояси деб, улиб-тирилиб мехнат килаётган бир шароитда Умри сингари эрини урушга эшикдан кузатиб, уйнашини тешикдан кутиб олган беибо-бешарм аёллар хам йук эмас экан. Аскар ота шундайлар хакида эшитганида нихояти афсусланадики, унакаларни лаънатлашга дабдурустдан суз тополмай колади. Шундай булса-да, газаби бугзига тикилиб, шунчалик чексиз-чегарасиз нафрат билан лаънатлайдики, асти куяверасиз. «Аскар ота тусатдан отнинг бошини тортди, тизгинини ташлаб, иккала кулини кутарди:
-Илохи омин!-деди. Хамма тухтаб унга каради. Унинг кузларидан оппок соколига катра-катра ёш томчилар эди.-Илохи омин Шу аёлнинг кузи окиб тушсину Гаффоржон сог-саломат келиб, уни куча-куйда етаклаб юрсин! Худоё Худовандо, шу ёшга кириб даргохингдан хеч нарса сураган эмас эдим…».
Мен бу сатрларни неча марта укимай, хар сафар кузларим ёшланади. Шу ёш пардаси орасидан оппок соколи узра куз ёшлари пастга сизиб тушаётган нуроний чолни кураман, калбининг ич-ичкарисидан отилиб чикиб, вужудингни оловдек куйдирувчи нидою фигонларини эшитаман. Шунда, назаримда, шу кария Инсонликнинг барча мезонларига бутун вужуди билан умр буйи амал килиб, яшаб келаётган иймони баркамол Узбек булиб гавдаланади.
АБДУЛЛА КАХХОР КАТРАЛАРИ
Бобоназар Муртазоев,
филология фанлари
номзоди
(Термиз)
Етук адиб Абдулла Каххор «Ёзувчининг вазифаси гузаллик яратишдир» дейди, бу хил таъбирли ва канотли катралар, бекиёс иборалар, чукур мазмунли ифодалар ёзувчи ижод бисотида жуда куп учрайди. Адиб томонидан айтилган муъжаз ва ихчам иборалар узида олам-олам маъно- мохиятни тажассум этиши билан ажралиб туради. Дархакикат ёзувчи олдида гузаллик яратишдек масъул ва мухим жумбок кундаланг туради, боиси гузалликни чукур ва нозик илгай билиш хар бир ижодкор зиммасида турган бурчдир. Адибнинг «Гузал деган суз битта. Лекин унинг минг бир маъноси бор», деган таъбири бунинг жонли гувохидир, дархакикат гузал сузининг турфа маънолари мавжуд. Колаверса, ушбу сузни хар ким хар хил тушунади, унинг хос жилолари турлича талкинларда намоён булиши мукаррар ходисадир. Тугрироги юкоридаги хар икки фикр аслида бир-бирини тулдириши баробарида бир-бирини хаводек такозо хам этиши масаланинг туб мохиятини очик англатади.
Севимли ёзувчимиз бадиий ижод ва унинг хос кирралари хусусида хам ажойиб фикрлар изхор этади, булар ихчам ибораларда ифодасини топади. Чунончи: «Адабиёт кунгил иши, илхом самараси», деган адиб бадиий адабиётни калб кури билан тушунмай туриб калам тебратиб булмаслигига ургу беради. Айни замонда бадиий ижод илхомсиз самара бермаслиги катъий уктирилиб, ижоднинг хаётий негизи ва ижтимоий узаги илхом экани тукис исботланмокда. Аммо ана шундай мухим омил, яъни илхом ношуд ва нотавон кимсаларга берилмайди, илхом - табиат неъмати ва у чинакам истеъдод сохибларига инъом этилади. Ха, илхом-Оллох неъмати, унга калби пок, виждони оппок, кунгли ок кишилар мушарраф этилади, аслида илхом ва истеъдод эгизак тушунчалар, уни инсон ардоклай билиши лозим. Колаверса, илхом ва истеъдод инсонга тенг берилмаслигини хам унутмаслик лозим, чунки унинг хар иккисини хам чархлаш, сайкал бериш хаёт билан чамбарчас богланади. Демак хаёт илхом ва истеъдод кирраларини намоён этишда, унинг заминини англаб олишда мухим жихатларни ифодалаб, унинг хос томонларини очиб беришда ахамияти бекиёс экан. Зотан: «бадиий махоратни ундирадиган ва устирадиган самарасини жозибали киладиган халк хаётидан олинган илхомдир» дейди Абдулла Каххор. Куринадики, илхом ва истеъдод манбаи хаётнинг худди узи экан, бу эса ижод фалсафасини янада бойитиши эвазига сайкал топиб бораверар экан. Ёзувчининг «илхомсиз кадам куйилганда тизза калтирайди» ёки «иктидор учун энг хавфли шира офаринчиликдир» деган хаётий шиорлари хам юкоридаги фикрларни тулик кувватлайди. Илхом бушликда пайдо булмайди, унинг замирида хаётий вокеа-ходисалар ётади, факат унга ножоиз дабдабали муносабат мутлако керак эмаслигини зинхор унутмаслик лозим.
Сирасини айтганда, адабиётнинг ижтимоий мохиятини, хаётий тантанасини Абдулла Каххорчалик ифодалаб берган киши, умуман, топилмаса керак. Чунки сузнинг кадри, уни тежай билиш, сузни худа-бехуда ишлатавермаслик, ишлатганда хам урнида ишлата билиш кабиларга эътибор бериш учун юксак иктидор талаб этилади, албатта. Юкоридагилардан келиб чикиб адиб ёзувчилик мехнати ва машаккатини содда ва оддий ифодалашга харакат килади: «Истеъдоди йук одам ёзувчи булолмайди». Демак хамма нарса хаётдан олинади, хаётни яхши мушохада ва чукур мулохаза кила билиш ёзувчининг асосий куроли экан, зеро хаёт вокеалари ижодкорга манба ва мавзу беради. Барча хаёт багрида яшайди, лекин унинг кадрини хар хил тушунади, баъзан эса тушунмай утиб кетади, аслида хаётни эъзозлаш одамзоднинг бош ва етакчи гоясига айланиши керак. Адиб катъий таъкидлагани сингари истеъдодсиз шахс ижод йулига кирмаса хам булаверар экан, бу бор хакикат, боиси истеъдодни йукдан бор килиб булмайди. Абдулла Каххорнинг шиорига биноан истеъдодсиз ва иктидорсиз одам кулига калам олса, ундан жамият озор тортади, китобхон бадиий адабиётдан зада булади. Севимли ёзувчимиз адабиётга кириб келган палагда шахс нафакат адабиётни, хатто хаётнинг куркамлигига хам путур етказиши мумкин деган акидани илгари сурмокда. Куринадики, истеъдодсиз ёзувчи жамият иллати, хаёт фожиаси, у узи яшаб турган ижтимоий мухитга бегона. Шу уринда адибнинг ушбу гапларини эслатиш зарурдек туюлади, зотан А.Каххор айтади: «Адабиёт хунар, уни касбга айлантириб олган ёзувчи олмага тушган куртдан фарк килмайди». Аслида хам адабиётга кушандалик бундан ортик булмаслиги шундоккина маълум, колаверса, хунар - бу санъаткорлик демак, касб эса тамоман бошка олам, бошка дунё. Адабиёт уз мавзуини хаётдан олади, адабиёт илхомни хам хаётдан олади, адабиёт иктидорни хам хаётдан олишини унутмаслик лозим. Хаёт ва адабиёт бир-биридан ажралмас кутбларга эга, хаёт инсонни яратади, инсон адабиётни яратади, адабиёт уз галида инсонни эзгуликка етаклайди. Адабиётнинг кучи, куввати, кудрати чексиз, чунки у пировард-натижада инсонни тарбиялайди, унинг вояга етишивуда улкан ахамият касб этади. Адабиётнинг тарбияга доир ахамияти чексиз, адабиёт хаёт сукмокларини ёритгани каби унинг куз илгамас жилоли кирраларини намоён килишда хам мухим омиллардан биридир.
Абдулла Каххор адабиётнинг машаккатли йулини обдан тушунади, хас-пушлаш билан иш битмаслигини уктириб: «Зурма-зураки ёзиш, сувдан холва ясаш» деб таъкидлайди. Ижод йулига бехуда кириб келиш, самарасиз хаёт сукмокларига кезиш, ижоднинг мохиятини англамаслик хар тарафлама таназзул экани очик-ойдин айтилмокда. Англашиладики, зурлик ёки зумлик билан ёзувчи булиш кийин экан, ёзувчилик кунгли хушлик эмас, балки кунгил мулкидир. Кунгил мулки бу жиддий масала, унга эътиборсиз муносабат эса, хаёт муаммоларини нотугри тушунишга олиб келишини уйлаганда кишининг кунгли хира тортади. Истаган одам ёзувчи ёки шоир булиб кетавермайди, аксинча ушбу узок ва олис йул охир-окибат пучагини-пучакка, сарагини-саракка ажратиб, хукми олийни ясайди. Хеч ким ёзувчи булиб тугилмайди, инсон ёзувчиликка уз кунти ва чидами эвазига эришади, ёзувчининг ёши улгайган сайин унинг тажрибаси хам сайкал топиб боради, самараси хам ширин булади. Абдулла Каххор таъкидича, куп одамлар кариганда хунарининг куркини намойиш этолмас эканлар. Бу тугрида Абдулла Каххор куйидагиларни ёзади: «улокчи от чополмайди, сурнайчи яхши пуфлолмайди, уйинчи оёгини кутаролмай колади. Ёзувчи дутор ёки винога ухшайди-эскирган сайин очилади, куввати ошади». Демак ёзувчи канча катта малака тупласа, самараси хам шунча улкан булар экан. Абдулла Каххор адабиётга юкори бахо беради, унинг кучига имон келтиради, чунки адабиёт хаёт кузгуси. Шундан булса керак Абдулла Каххор: «Адабиёт атомдан кучли…» дейди, «лекин унинг кучини утин ёришга сарф килиш керак эмас», тарзида хулоса килади. Мухтасар айтганда, адабиётни бундан зиёд бахолаб булмайди.
Ана шу тарика адабиётнинг кучи, куввати, кудрати сингари масалалар теварагида мушохада, мулохаза, мунозара ва бахс юритган Абдулла Каххор масалани атрофлича хал этишга интилади. Масаланинг яна бир мухим жихати шундаки, ёзувчи хаётни нозик илгайди, унинг мураккаб кутбларини теран сезади, унинг гохо билиб булмас уйинлари борлигини баралла ифодалашга интилади. Абдулла Каххор шу тарика ижод машаккати, унинг мушкул сукмокларини текис ва равон эмаслигини, хаёт курашлардан иборат экани, хаёт мураккабликлари масалаларига хам кескин ургу беради. Шунингдек, Абдулла Каххор хаёт ва ижод муштараклиги, хаёт адабиётга мавзу, манба ва озука бериши кераклигини атрофлича мушохадаларга бой иборалар билан ифодалаб, тегишли хамда макбул хулосалар ясайди(Ёшлар билан сухбат.-Т.:Ёш гвардия,1968.-144б.).

ЁЗУВЧИНИНГ АДАБИЙ-НАЗАРИЙ КАРАШЛАРИ

Нормат Йулдошев,
филология фанлари номзоди
(Термиз)

Абдулла Каххор профессионал адабиётшуносликни даъво килмаган булса-да, адабий жараёнга фаол катнашган. Адабиёт майдонида булаётган узгаришларга уз муносабатини билдириб турган. Ёзувчилик бурчини сидкидилдан адо этган. Адиб эътироф этганидек, «Ёзувчининг вазифаси яхши асарлар ёзиш, халк дилининг таржимони булиш билангина чекланмайди, унинг вазифасига адабиётни хар кандай бало-казодан куриклаш, адабиётнинг сергак, жасур посбони булиш хам киради…». Абдулла Каххор хакли равишда адабиётнинг «жасур посбони» булишдек мураккаб вазифани шараф билан адо этди. Абдулла Каххор катнашган, сузга чиккан йигинлар, учрашувлар байрамга айланиб кетганлиги хакидаги маълумотлар замондошларининг хотираларида хам ифодаланган.
Ёзувчининг адабий-назарий карашлари хакида Озод Шарафиддинов, Матёкуб Кушжонов, Умарали Норматов, Санжар Содик каби олимларнинг фундаментал тадкикотлари амалга оширилган булса-да, ушбу тезисда ёзувчи адабий-бадиий тафаккуридан хосил булган фикрларини маълум бир тизимга солиш, тасниф килишга харакат килдик.
Ёзувчининг адабий-танкидий меросини куйидагича тасниф килиш мумкин.
1. Муаммоли маколалар: «Хозирги сатирамиз устида», «Кулгичилик бахслари», «Бадиий очерк тугрисида», «Сохта фактлар тугрисида», «Болалар адабиёти тугрисида», «Муштум тугрисида», «Таржимачилик ташвишлари», «Ашула тугрисида», «Шижоат хакида», «Санъат асарининг каноти», «Хаёт ходисаларидан бадиий тукимага», «1965 йил прозаси».
2. Назарий маколалар: «Поэзия-юксак санъатдир», «Гап арузда эмас», «Илхом тула ижод учун», «Образ-ижод демакдир», «Ижодий фаоллик ва жасорат хакида», «Шакл ва мундарижа хакида», «Талант-халк мулки».
3. Портретлар, жажжи портретлар: «Асримизнинг сиймоси», (М. Горький хакида), «Чеховдан урганайлик», «Биринчи домлам» (Н.В.Гоголь хакида), «Севикли шоиримиз» (Г.Гулом хакида), «Буюк сиймо» (Л.Н.Толстой хакида), «Мамарасул Бобоев», «Абдулла Кодирий», «Улуг хинди» (Р.Тагор хакида), «Иван Ле».
4. Такризлар: «Тортик» (Саид Ахмад Хусанхужаев. Хикоялар тупламига. Уз адабий-нашр. 1940), «Хаёт кушиги» (Маъруф Хаким хикоялар тупламига), «Тортик» («Кизил Узбекистон» газетасининг ташаббуси билан нашр этилган китобга): «Илхом ва махорат самараси(С.Ахмад «Уфк» романига).
5. Нутклар. Сухбатлар: «Ёшлар семинарида сузланган нуткдан», «Талант», «Шарк юлдузининг саволларига жавоблар: 1963», «Радио ходимлари билан сухбат», «Сухбат» (Ёшлар билан. 1965 йил). «Ойбекка», «Зулфиямиз элликкка кирди», «Ёзувчилик бурчим»…
Абдулла Каххор адабий жараёнда фаол иштирок этган. Адабий хаётда йилт этган ходиса унинг назаридан четда колмаган. Хаётга хам, ижодга хам устоднинг (Чеховнинг) «муборак кузойнак»лари билан караган адиб «Хаёт ходисасидан бадиий тукимага» номли маколасида ёзувчининг уз хаётий тажрибалари, шахсий таассуротлари адабий асар учун энг мухим манба эканини айтиб, асарларининг ёзилиш тарихи хакида кимматли маълумотлар беради.
Адиб маколада профессионал танкидчи даражасида фикр юритади. Айникса, талант хакидаги фикрлари бугунги кунда хам уз ахамиятини йукотган эмас. «Таланти йук одам ёзувчи булолмайди. Таланти бор одам ёзувчиликни камолга етган ёзувчиларнинг тажрибасидан урганиши, уз хатоларини тахлил килиши, ёзган нарсаларини, тобора мукаммаллаштиришга зур бериши, ёзган нарсасини баъзан йиртиб ташлашга хам урганиши керак». Абдулла Каххор аввало ушбу сузларига биринчи булиб узи амал килди. Ижодга, сузга нисбатан ута даражада масъулиятли булди. Шу сабабдан, ёзувчи асарларидан С.Ахмад айтганидек, бирорта хам сузни олиб ташлаб булмайди. Дархакикат, сузга нисбатан масъулиятли булган ёзувчигина инсон калбининг таржимони булиши мумкин.
Абдулла Каххор назарида ижодкорда шижоат булиши керак. «Агар ёзувчининг ахлок кодекси тузиладиган булса-деб ёзади,-адиб-«Шижоат хакида» номли маколасида,-Мен халоллик билан шижоатни биринчи модда килиб куяр эдим, чунки ёзувчининг бошка хамма хислатлари унинг кай даражада халол, накадар шижоатли зехнига богликдир».
Абдулла Каххор бу коидага энг, аввало, узи риоя килди. Хакикатпарастлиги окибатида айрим пайтларда таъна-дашном, маломатларга колди. Адабий вахимачиликдан хануз кутилмаган, «тухумдан тук кидирадиган» шубха бандаларига, адабиёт касб эмас, хунар эканлигини тушунтириб берган.
Ёзувчининг назарий маколалари орасида «Поэзия юксак санъатдир» маколаси алохида ажралиб туради. Абдулла Каххор гарчи шоир булмаса-да, шеър конунлари, унсурларини яхши билган, мумтоз шеъриятдан яхшигина хабардор санъаткор эди. Унинг поэзияга берган таърифи бугунги кунда хам уз ахамиятини йукотган эмас. «Шеър-фикр экстракти булиши жихатидан хикмат, кунгилга йул топиши, ундан узига хамоханг садо чикариши жихатидан мусика.
Шеър-ошикнинг охи, мусибат дийданинг куз ёши, саодат ва сурур ифодаси булган кахкаха товуши.
Шеър-масъум гудак, риёни билмайди. Риё булган жойда шеър йук…». Улуг санъаткор поэзиянинг юксак санъат эканлигини унинг инжа туйгуларидан иборат кунгил таржимони, юракни бушатадиган, муъжизавий кудратга эга илохий куч эканлигини профессионал шеършунос даражасида тахлил килади. Шу жихатдан хам, Абдулла Каххор 60-йилларда шеъриятимизга кириб келган истеъдод тулкинлари-Абдулла Орипов, Эркин Вохидов ижодига алохида эътибор берган.
Абдулла Каххор портретлар яратишга хам уста ижодкор эди. Унинг «Устод» ва «Биринчи домлам» номли жажжи портретлари улуг рус ёзувчилари А.П.Чехов ва Н.В.Гоголь хакида. «Устод» номли маколасида: «Куп суз ёлгоннинг юзини пардозлаш учун керак. Хакикат шундай жононки, пардоз унинг хуснини бузади-Устод Антон Павловичнинг кузни камаштирадиган гузал хикояларини кайта-кайта укиб, буларнинг гузаллик сирларини ахтарганимда шу фикрга келган эдим…»-деб ёзади адиб. «Чеховдан урганайлик» маколасида хам устоз санъаткорнинг махорат бобида мактаб яратганлиги исботлаб берилган. Шунингдек, «Абдулла Кодирий», «Улуг хинди» портретлари хам жиддий талабчанлик рухида ёзилган.
Абдулла Каххор вакти зик булишига карамасдан адабий жараённи фаол кузатиб турган. Айникса, илк китоблари, илк асарлари нашр этилган ёзувчи-шоирларга эринмасдан мактублар, такризлар ёзиб турган. Саид Ахмаднинг «Тортик» тупламига, «Уфк» романига ёзган такризлари фикримиз далили. Айникса, «Тортик» хакидаги фикрлар бугунги кунда илк китобларини чикараётган ёш ижодкорларга хам тааллуклидир. Ижодга нисбатан масъулият билан ёндашишни Абдулла Каххордан урганишимиз керак. Ёзувчи илк такризида Саид Ахмадни танкид килган булса, кейинги маколаси «Илхом ва махорат самарасида»: «Яхши» ёзувчиларимиздан Саид Ахмаднинг «Уфк» китоби бошка анчагина романлар орасида яркираб турибди. Бу китобни китобхон бошдан-оёк шавк билан хеч каерда туртинмасдан, диккати сусаймасдан, иштахаси бугилмасдан укиб чикади»,-деб ёзади. Ёзувчи романни синчиклаб тахлил килгани, хар бир суз ва ибораларга ахамият бергани такризда куриниб турибди.
Демак, адабиётда йилт этган истеъдод ходисаси Абдулла Каххор назаридан четда колмаган. Буни унинг ёшлар семинарида сузлаган нуткида хам, радио ходимлари билан булган сухбатда хам, замондошларининг юбилей танталарида сузлаган табрикларидан хам билишимиз мумкин.
Абдулла Каххор узбек адабиёти келажакда буюк адабиёт булади деб хакли башорат килган экан. Бугунги узбек адабиёти хакли равишда жахон адабиёти билан буйлашаётир, десак муболага булмайди.

АБДУЛЛА КАХХОР ШЕЪРЛАРИ ХАКИДА
Эшназар Жабборов,
катта укитувчи
(Термиз)
XX асрнинг 20-йиллари узбек шуро адабиётида ижод этган Х.Х. Ниёзий, А.Чулпон, А.Фитрат, С.Айний ва А.Кодирий каби биринчи бугин ёзувчилар каторига Гайратий, Ойбек, Г.Гулом, Х.Олимжон, Уйгун, К. Яшин, А.Каххор каби истеъдодли ёш каламкашлар кириб келди.
Бу ёш шоир ёзувчилар Шуро давлатининг бадиий адабиёт сохасидаги сиёсатини амалга оширишда, адабиётимиз ютукларини янада баландрок кутаришда мухим урин эгалладилар.
Бу ёш шоирлар ижодида асосий уринни буржуа шоирларининг миллатчилигига карши байналминализмни, тушкунликка карши кутаринкиликни, утмишни идеаллаштиришга карши шуро вокелигини садокат ва мухаббат билан куйлаш эгаллайди.
Шу ёш бугиннинг истеъдодли вакилларидан бири Абдулла Каххор эди. Унинг бу даврда яратган (асосан) сатирик шеърлари «Муштум» журнали ва «Янги Фаргона» газетасида «Мавлон куфур», «Норин шилпик», «Яланг оёк», «Ниш» тахаллуслари билан босилди.
А.Каххорнинг 20-йиллардаги ижодини урганишда асосий манба булган «Муштум» журнали бу даврда эскилик саркитларининг турли куринишларига карши кескин кураш олиб борувчи сатирик-юмористик журнал сифатида катта роль уйнайди.
А.Каххор томонидан яратилган сатирик шеърлар хаммаси 8 та булиб, буларнинг хаммаси 30-йилларгача, яъни ижодини илк даврида ёзилган.
А.Каххорнинг «Салла тун», «Омин», «Ой куйганда», «Эшонимнинг бошларидан утганлари», «Эшагим», «Эшонимиз» номли сатирик шеърлари айрим дин ахлларининг риёкорликларини, турли-туман найрангларини фош килишга каратилган.
Абдулла Каххор уз шеърларида Гулханий, Махмур, Мукимий, Фуркат ва Х.Х.Ниёзий ижодини чукур урганди ва улар йулини давом эттирди.
Мукимийнинг «Авлиё», Хамзанинг «Бир Эшон хазратлари айтар экан» шеърлари ва уларда акс этган гоя А.Каххорнинг «Эшонимнинг бошларидан утганлари» номли сатирик шеърларида хам куринади (Каранг: Муштум, 1926 йил, № 8, бет 3).
Бу шеърларнинг хаммасига хам мавзунинг умумийлигини, образларнинг бир-бирларига якинлиги, шунинг билан бир каторда фикрнинг газал формасида баён этилиши характерлидир.
Демак, 20-йилларда хурофот ахлларига карши курашда, улар таъсирида колган айрим шахслар кузини очишда А.Каххор, Мукимий ва Хамза кетидан борди, уларнинг анъаналарини ижодий равишда давом эттирди.
Абдулла Каххор узининг бу гурух сатирик шеърларида эшон ва муллалар характерини очиш учун энг мухим деталларни топа билди, уларни умумлашган типик тимсолини гавдалантирди.
Юкоридаги тилга олганмиз «Паранжига мотам» номли сатирик шеърида маълумки, ёзувчи хотин-кизларни неча асрлаб коронгилик ва зулматда тутиб келган паранжи ва чачвонини танкид килади.
Шеър хурофот ахллари тилидан ёзилган булиб, уларнинг паранжи ва чачвон билан хайрлашувлари жараёнида берилади:

Алвидо, алвидо, ширин шароб,
Зумраи дахмасан дурри ноёб.
Колди кунглинг нега бу одамдан,
Нега булдинг безим-ла нотоб?!

Айт нега богладинг сафар рахтин,
Ерга урдинг нега зулм ахтин.
Нега очдинг асиралар бахтин,
Негадир, бунча охиратга шитоб!

(«Паранжига мотам» Муштум, 1926 йил № 5, бет-9).

Хурофот ахллари паранжини шарм ва хаёнинг белгиси деб, паранжини ташлаган хотин-кизларни эса ахлоксиз, хаёсиз хисоблардилар. Паранжи улар учун хотин-кизларни асира, чуриликда саклашнинг кулай воситаси эди.
Ёш ва хозиржавоб ёзувчи А.Каххор хотин-кизлар озодлиги, уларга илм бериш, давлат ва хужалик ишларининг фаол катнашчиларига айлантириш каби фирка ва хукумат томонидан олиб борилган сиёсатни амалга ошириш учун астойдил курашди.
Уларнинг озодлигига карши чикувчи эшонлар, муллалар ва бошка социалистик жамият душманларининг ифлос хатти-харакатларини коралади. Хотин-кизларни асрлар давомида «ичкари»нинг асири сифатида саклаб келган, хурофот ахллари томонидан ижод этилган паранжини бутун сатирик кучи билан коралади.
Бу тугрида ёзувчи киноя билан бундай дейди:

Кеча бизга хакикий хамдам эдинг,
Дардимизга даво ва малхам эдинг.
Хамма сир, хамма ишга мархам эдинг,
Эй кадрдон вафоли чин ахбоб!
А.Каххорнинг ушбу сатирик шеърлари узбек адабиётшунос олимлари Х.Ёкубов, М.Кушжонов, О.Шарафиддинов, А.Кодирий, У.Норматов, И.Исматов, Л.Тожиевалар томонидан тахлил килинган ва жамоатчилик хукмига хавола килинган.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License